АсосийЖамият

Тошкентдаги метрода қизга шилқимлик қилган эркак қамалди

Эркак судда қасддан эмас, қўли тегиб кетганини айтиб, енгиллик беришни сўради.

'Тошкентдаги метрода қизга шилқимлик қилган эркак қамалди'ning rasmi

Тошкент метросида қизнинг белидан паст қисмини ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган эркак уч суткага қамалди. Бу ҳақда пойтахт судлари ахборот хизмати darakchi.uz’га хабар берди. 

Унга кўра, 26 июль куни фуқаро “Амир Темур” бекати электрпоезди ичида қизнинг белидан паст қисмини ушлаб унга шаҳвоний шилқимлик қилганликда айбланган. Суд мажлисида ҳуқуқбузар ўз айбига иқрорлигини, қизнинг белидан пастига қўли кетиб қолгани, бироқ бу каби ҳаракатни қасддан қилмаганини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради. 

Эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилди ва унга ушбу моддага асосан уч сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Сурхондарёда “заправка” портлаб кетди'ning rasmi

Жамият Бугун 14:31

Сурхондарёда “заправка” портлаб кетди

Ҳозирда чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

'Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун ноёб артефактлар олиб келинди'ning rasmi

Жамият Бугун 10:47

Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун ноёб артефактлар олиб келинди

Экспонатлар 2025 йил сентябридан 2026 йил март ойигача Ўзбекистонда намойиш этилади.

'Кушербаев алимент тўламаяпти деган иддаолар ортидан судга тортилди'ning rasmi

Жамият Бугун 10:13

Кушербаев алимент тўламаяпти деган иддаолар ортидан судга тортилди

Собиқ депутат ушбу масала бўйича ҳозирча жамоатчиликка изоҳ бергани йўқ.

'Пойтахтнинг 5 та кўчасида автомобиллар учун белгиланган тезлик 80 км/соатгача оширилиши мумкин'ning rasmi

Жамият 12.08.2025 18:18

Пойтахтнинг 5 та кўчасида автомобиллар учун белгиланган тезлик 80 км/соатгача оширилиши мумкин

Ташаббус тирбандлик, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида илгари сурилмоқда.

'ТДТУ: “Талабалар мажбуран ҳарбий ҳудудга юборилаётгани ҳақидаги хабар асоссиз”'ning rasmi

Жамият 12.08.2025 16:53

ТДТУ: “Талабалар мажбуран ҳарбий ҳудудга юборилаётгани ҳақидаги хабар асоссиз”

Тошкент давлат тиббиёт университети ижтимоий тармоқларда тарқалган “талабалар мажбуран ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига юборилмоқда” деган хабарни рад этди.

'Ноқонуний диний таълим учун жавобгарлик жорий қилиниши айтилди'ning rasmi

Жамият 12.08.2025 15:14

Ноқонуний диний таълим учун жавобгарлик жорий қилиниши айтилди

Вояга етмаганларга ноқонуний ва диний ташкилотларнинг рухсатисиз диний таълим берганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.