АсосийЖиноят

Тошкент халқаро аэропортида 1,5 млрд сўмлик тилла соатни олиб ўтаётган шахс қўлга тушди

Фуқаро соатни қўл сумкасига яшириб, ноқонуний олиб ўтишга уринган.

'Тошкент халқаро аэропортида 1,5 млрд сўмлик тилла соатни олиб ўтаётган шахс қўлга тушди'ning rasmi

Жорий йилнинг 24 август куни соат 02:40 атрофида “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан "Дубай-Тошкент" йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси тегишли тартибда текширилган. 

Натижада унга тегишли бўлган қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, декларацияланмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, қиймати 1 млрд 540 млн 260 минг сўмлик 1 дона сариқ рангли металлдан ясалган, оқ рангли тошлар билан безатилган “Patek Philippe Geneve” ёзувли қўл соати борлиги аниқланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Маълумот ўрнида, жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумушдан ҳамда 65 граммгача бўлган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан ясалган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, ушбу миқдорлардан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

Ушбу тартибни бузган фуқаро МЖтКнинг 227-19-моддаси билан жавобгарликка тортилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар