АсосийЖамият

Андижонда ўқувчи мактабдошини калтаклади

У 300 минг сўмни 10 кун ичида 1 млн сўм қилиб қайтаришни сўраган.

'Андижонда ўқувчи мактабдошини калтаклади'ning rasmi

Андижон вилоятининг Асака туманидаги мактаблардан бирида ўқувчи мактабдошини калтаклаётгани акс этган видео юзасидан туман Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси баёнот берди.

Маълумотларга кўра, зўравонлик ҳолати Асака туманидаги 34-ихтисослашган давлат умумтаълим муассасасида юз берган бўлиши мумкин. Муштумзўр йигит болани ураркан, бир неча маротаба уни қидирганини, нима сабаб жавоб бермаганини сўраган ва ҳақоратлаб дўппослаб кетган. Қолаверса, йигит унга 300 минг сўм пулни 1 млн сўм қилиб қайтариш талабини қўйган ва бунинг учун 10 кун муҳлат берган.

Таъкидланишича, вазият назоратга олинган. Бошқарма ҳолат ўрганилаётганини, ўрганиш якунларига кўра батафсил маълумот берилишини маълум қилган.

Шунингдек, бошқарма ёшлар ўртасида зўравонлик ҳолатларининг ҳар қандай кўринишини қаттиқ қоралашини ҳам билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.