АсосийЖамият

Тошкент халқаро кинофестивали номаълум муддатга қолдирилди

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилнинг 15-19-сентябр кунлари пойтахтда ўтказилиши режалаштирилган эди.

'Тошкент халқаро кинофестивали номаълум муддатга қолдирилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 15-19-сентябр кунлари пойтахтда ўтказилиши режалаштирилган “Ипак йўли дурдонаси” XVI Тошкент халқаро кинофестивалининг муддатлари кўчирилгани маълум қилинди. 

"Маълумки, мамлакатимиз бу йил кўплаб эътиборга молик йирик халқаро тадбирларнинг марказига айланди. Уларнинг ўтказилиш саналари Кинофестивал кунларига тўғри келади. Хусусан, Футзал бўйича Жаҳон чемпионати ва бир нечта бошқа халқаро форум ва конференциялар шулар жумласидан. Шу билан бирга, Кинофестивалнинг танлов дастурида иштирок этиш учун аризалар қабули тўхтатилганига қарамай (60 дан ортиқ давлатдан 400 дан ортиқ филмлар), хорижий мамлакатлардан иштирок учун талабгорларнинг сўровлари давом этмоқда. Бу ўз навбатида Кинофестивални ўтказиш кунлари билан боғлиқ режаларимизга ўзгартириш киритишни тақозо қилмоқда.

Ўз иш режаларингизни ўзгартиришга мажбур бўлганингиз учун яна бир карра узр сўраган ҳолда, Кинофестивалга бўлган қизиқишингиз учун самимий миннатдорчилик билдирамиз ва “Ипак йўли дурдонаси” ХВИ Тошкент халқаро кинофестивалида кўришгунча деб қоламиз", - дейилади кинофестивал матбуот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар