АсосийЖамият

Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ҳаракат пайти тутаб кетди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

'Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ҳаракат пайти тутаб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 сентябр куни ижтимоий тармоқларда "Mercedes-Benz" русумли автобусда тутун ҳосил бўлгани акс этган видео тарқалди.

"Toshshahartransxizmat"нинг маълум қилишича, носозлик 171-сонли "Бўзсув маркази – Чилонзор метроси" йўналишида ҳаракатланувчи автобусда содир бўлган.

Дастлабки маълумотга кўра, автобус Бунёдкор шох кўчасидан ҳаракатланиб бораётган вақтда, автобуснинг турбонадув қисмидаги носозлик сабабли тутун чиқариш қисми (глушитель)дан мой сизиб чиқиши оқибатида тутун чиққан. 

Автобус ҳайдовчиси ушбу ҳолатни кўриб, соат 09:40да "7-автобус саройи" филиалининг навбатчи нозимасига ахборот берган ва автобус зудлик билан автобус саройига қайтарилган. Ҳозирда  "7-автобус саройи" филиалининг техник мутахассислари томонидан автобуснинг техник носозлиги бартараф этилаётганлиги маълум қилинди.

9 сентябр куни ҳам Тошкентда 144-сонли автобуси тутаб кетган эди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 12 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 20:50

    Тошкентда 12 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

    Бунга Бобур кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари учун ёпилгани сабаб бўлган.

    '"Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 18:35

    "Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради

    Метрополитен маъмурияти Тошкент шаҳри аҳолисига ва меҳмонларига мурожаат қилди.

    'Навоийда чақалоғини сотмоқчи бўлган она ушланди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 18:20

    Навоийда чақалоғини сотмоқчи бўлган она ушланди

    У фарзандини 10 млн сўмга пулламоқчи бўлган.

    'Газ конида содир бўлган иккинчи аварияда тўрт киши ҳалок бўлганидан президент хабардор'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 16:20

    Газ конида содир бўлган иккинчи аварияда тўрт киши ҳалок бўлганидан президент хабардор

    М-25 конидаги аварияда 4 киши ҳалок бўлганини президент матбуот котиби тасдиқлади.

    'Долларнинг расмий курси ошди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 16:14

    Долларнинг расмий курси ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 200 мингга яқинлашди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 14:50

    Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 200 мингга яқинлашди

    Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 %, кўп дея хабар бермоқда   Солиқ қўмитаси.