БМТни ислоҳ қилиш режасини тасдиқлаш маросими аввалида Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин режадан ташқари нутқ сўзлади ва ҳужжат матнига қўшимча ўзгартиришлар киритиш зарурлигини маълум қилди, дея хабар қилмоқда zamon.uz.
Вершинин овоз беришсиз амалга оширилиши керак бўлган ҳужжатнинг барча 193 мамлакат томонидан расман маъқулланишини шубҳа остига қўйди.
Шундай бўлсада, 143 мамлакат Россиянинг бу сўровини кўриб чиқмаслик ва уни рад этиш учун овоз берди. Халқаро ташкилотни ислоҳ қилиш тўғрисидаги ҳужжатнинг қабул қилинишига Россиядан ташқари Беларус, Никарагуа, Шимолий Корея ва Сурия ҳам қарши чиқди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳоти режаси, жумладан, БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш, ядро қуролидан холи дунёга эришиш, барқарор ривожланиш, халқаро хавфсизлик, фан, технология ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадларини ўз ичига олади. Ҳужжат бандларини муҳокама қилиш 2024 йил бошидан бери давом этмоқда.