АсосийДунё

Ўзбекистонлик француз тили ўқитувчилари Францияга малака оширишга юборилади

2025 йилда 200 нафар ўқитувчи грант асосида малака оширишга боради.

'Ўзбекистонлик француз тили ўқитувчилари Францияга малака оширишга юборилади'ning rasmi

Ўзбекистонлик француз тили ўқитувчилари грант асосида Францияга малака оширишга юборилади. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова хабар берди.

“Францияда бўлиб ўтган Халқаро Франкофония ташкилотининг 19-саммитида иштирок этдик. Саммит доирасида турли учрашувлар бўлиб, муҳим келишувларга эришяпмиз”, деб ёзди вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Унинг билдиришича, 7 октябрь куни Ниццадаги Франкофония университети раҳбари Янн Либрати билан учрашди. Учрашувда Либрати Ўзбекистон француз тили йўналишида минтақавий “ҳаб”га айланишига ишонч билдирди.

Учрашувда турли малака ошириш дастурлари ва ўзаро тажриба алмашувларни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Француз томони ушбу йўналишларда янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Учрашув сўнгида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ниццадаги Франкофония университети ўртасида 2025 йил давомида 200 нафар ўзбекистонлик француз тили ўқитувчиларини грант асосида Францияга малака оширишга юбориш бўйича келишув имзоланди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда француз тили 600 га яқин мактабларда хорижий тил сифатида ва 100 га яқин мактабларда иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиб келинмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Хитойда математикани ўзлаштиришга қийналаётган болалар учун махсус клиника очилади'ning rasmi

    ДунёБугун 19:45

    Хитойда математикани ўзлаштиришга қийналаётган болалар учун махсус клиника очилади

    Клиникада ўқувчиларни "даволаш" учун бошқа усуллар қаторида дори-дармон ҳам берилади.

    'Украина НАТОга аъзо бўлиш эвазига баъзи ҳудудлардан воз кечмоқчими?'ning rasmi

    ДунёБугун 13:47

    Украина НАТОга аъзо бўлиш эвазига баъзи ҳудудлардан воз кечмоқчими?

    Россия “Украина ҳудудининг тахминан бешдан бир қисми устидан амалдаги назоратни сақлаб қолиши” ҳақидаги келишув муҳокама қилинмоқда.

    '“Ғазода гаровга олинганлар бор экан, курашни давом эттирамиз” - Нетаняху'ning rasmi

    ДунёБугун 13:42

    'Туркияда 18,5 кг олтин олиб ўтаётган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди'ning rasmi

    ДунёБугун 08:59

    Туркияда 18,5 кг олтин олиб ўтаётган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди

    6 нафар аёл Дубайдан Измир аэропортига қўнишган.

    'Россия селитраси юкланган MV Ruby кемаси "мега-бомба" деб аталмоқда'ning rasmi

    Дунё07.10.2024 22:29

    Россия селитраси юкланган MV Ruby кемаси "мега-бомба" деб аталмоқда

    Унинг Европа портларига киришига рухсат берилмаётгани айтилмоқда.

    'Нобелнинг тиббиёт ва физиология бўйича совриндорлари маълум бўлди'ning rasmi

    Дунё07.10.2024 16:33

    Нобелнинг тиббиёт ва физиология бўйича совриндорлари маълум бўлди

    Улар —  америкалик олимлар Виктор Амброз ва Гари Рувкун!