АсосийСиёсат

Ўзбекистонда Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди

У давлат хизматчиларининг шахсий ва профессионал диагностикаси, уларнинг касбий билим даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ва психологик сўровлар ўтказиш билан шуғулланади.

'Ўзбекистонда Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди'ning rasmi

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузурида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 4 октябрдаги қарорида назарда тутилган.

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • ижтимоий-психологик тадқиқотлар асосида давлат фуқаролик хизматчилари учун базавий, алоҳида лавозим ёки лавозимлар гуруҳи учун компетенциялар модели ҳамда индикаторларини ишлаб чиқиш;
  • давлат фуқаролик хизматчиларини шахсий-профессионал диагностика қилиш, компетенциялар модели асосида комплекс баҳолаш;
  • компетенцияларни баҳолаш жараёнида фойдаланиш учун доимий равишда янги услубларни ишлаб чиқиш, ўзлаштириш ва жорий қилиш;
  • компетенцияларни баҳолаш натижалари асосида раҳбар кадрлар учун шахсий-профессионал ривожланиш траекториясини ишлаб чиқиш ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;
  • раҳбарлик лавозимига номзодларнинг умумий касбий билими, қадриятлари ва ақлий салоҳиятини аниқлаш бўйича тест синовларини ҳамда психологик сўровномалар ўтказиш;
  • раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш, кадрларга бўлган эҳтиёжни прогноз қилиш, уларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйиш жараёнларига рақамли технологияларни ва замонавий усулларни кенг жорий этиш.

Марказ Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари ва техник кўмаклари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан молиялаштирилади.

Ташкилотга ўз фаолиятини самарали амалга ошириши учун тегишли соҳа бўйича малакали мутахассислар ва экспертларни, жумладан, хорижий экспертларни белгиланган тартибда тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиш, шунингдек, фаолиятининг асосий йўналишлари доирасида даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиш, давлат фуқаролик хизматида замонавий рақамли технологияларни жорий этиш бўйича ахборот дастурларини ишлаб чиқиш ҳуқуқи берилган.

Марказ Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ислом Каримов кўчаси 55-уй манзилидаги бинонинг биринчи қаватида жойлашган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат 15.09.2025 15:13

    Келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади

    Давлат раҳбари педагогларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ташаббусларни илгари сурди.

    'Сўнгги саккиз йилда жами талабалар сони 250 мингдан 1,5 миллионга етди'ning rasmi

    Сиёсат 15.09.2025 15:09

    Сўнгги саккиз йилда жами талабалар сони 250 мингдан 1,5 миллионга етди

    Олийгоҳлар сони ҳам 77 тадан 202 тага кўпайиб ёшларга олийгоҳларга киришда танлов имконияти оширилди.

    'Техникум ўқитувчилари учун ҳам касбий сертификатлаш тизими жорий этилади'ning rasmi

    Сиёсат 15.09.2025 14:53

    Техникум ўқитувчилари учун ҳам касбий сертификатлаш тизими жорий этилади

    Ҳар йили 500 нафар муаллим илғор хорижий таълим ташкилотларига, яна 500 нафар касб усталари эса чет элдаги йирик корхоналарга стажировкага юборилади.

    '“Инвестор – тармоқ – техникум” занжири асосида техникумларда дуал таълим йўлга қўйилади'ning rasmi

    Сиёсат 15.09.2025 14:42

    “Инвестор – тармоқ – техникум” занжири асосида техникумларда дуал таълим йўлга қўйилади

    Янги ўқув йилидан 100 та техникумда Германия, Швейцария, Хитой, Корея, Британия каби давлатлар билан таълим бўйича ҳамкорлик қилинади.

    '2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади'ning rasmi

    Сиёсат 15.09.2025 14:32

    2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади

    Ҳеч қачон унутмайлик, келажак – замонавий билимлар билан қуролланган янги касб эгалариники бўлади — давлат раҳбари.

    'Энди халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади'ning rasmi

    Сиёсат 15.09.2025 14:23

    Энди халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади

    Ўтган йилнинг ўзида 150 минг ёшлари халқаро сертификатга эга бўлган.