АсосийЖамият

Тошкентда мушукни деразадан ташлаб юборган ўқитувчи 375 минг сўм жаримага тортилди

Ўқувчилар синфхонага мушук олиб кирган, бироқ ўқитувчи уларни чалғимасин, дея деразадан отиб юборган.

'Тошкентда мушукни деразадан ташлаб юборган ўқитувчи 375 минг сўм жаримага тортилди'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда ўқитувчи мушукка шафқатсизларча муносабатда бўлганлиги акс этган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ММТБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 17:30 атрофида Учтепа туманидаги 62-сонли умумтаълим мактабининг 7-"Г" синф ўқувчилари она тили дарсига ўзбошимчалик билан мушук олиб кирган. Оқибатда ўқитувчи Д. Х. ўқувчиларни дарс машғулотлари пайтида чалғимасликлари учун мушукни деразадан ташлаб юборган. 

Мушук ветеринар шифокор кўригидан ўтказилганда жиддий жароҳат етмаганлиги аниқланди.

Бироқ "Эколог" ЖБ зооволонтёрлари ўқитувчини жавобгарликка тортиш учун судга беришган. Учтепа туман суди ўқитувчига нисбатан МЖтКнинг 111-моддасига кўра, 375 минг сўм миқдорда жаримага тортган. 

Шунга қарамасдан, "Эколог" жамоаси бу жуда кам жарима эканлигини билдирган. Қайд этилишича, ташлаб юборилган мушукча жиддий жароҳатланиши, умуртқасининг шикаст этиши натижасида вафот этган.

"Ўқитувчи Д.Х. нафақат битта жониворнинг ўлимига сабаб бўлди, энг ёмони болаларнинг руҳиятига катта салбий таъсир кўрсатди. Фикримизча, у педагоглик фаолият олиб боришга лойиқ эмас",- дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.