АсосийЖамият

Бухородаги туғуруқхонада бемор аёлнинг қариндошлари жанжал кўтариб, ойналарни синдириб ташлади

Аёлнинг қариндошлари туғуруқхона ходимлари томонидан пул талаб қилинганини важ қилиб жанжал кўтарган.

'Бухородаги туғуруқхонада бемор аёлнинг қариндошлари жанжал кўтариб, ойналарни синдириб ташлади'ning rasmi

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда туғуруқхонадаги аёлнинг қариндошлари ойнани синдириб, чиқариш учун пул талаб қилаётгани акс этган видеолар тарқалганди. Бухоро Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, жорий йил 6 октябрь куни соат 10:00 атрофида Шофиркон туманининг “Жўйрабод” МФЙ ҳудудида яшовчи аёл М.И. туман туғуруқ бўлимида табиий йўл билан ўғил фарзандни дунёга келтирган. 

Туғруқдан кейинги 2-3 суткада амалдаги миллий эмлаш календари асосида янги туғилган чақалоқ гепатит B ҳамда силга қарши (БЦЖ) эмланган. 

9 октябрь куни силга қарши эмлашдан сўнг гўдакда безовталик кузатилгани, амалдаги стандартларга мувофиқ, вакцина олгандан кейин 1-2 кун давомида чақалоқ тиббий кузатувда бўлиши лозимлиги айтилишига қарамай, М.И. қайнотасининг қистови билан уйга жавоб беришларини сўраган.

Туғуруқ бўлими тиббиёт ходимлари томонидан беморга жавоб берилмаслиги маълум қилинган.

Шундан сўнг, М.И.нинг яқин қариндошлари (қайнотаси ва турмуш ўртоғи) туғуруқхона ходимлари томонидан пул талаб қилинганини важ қилиб жанжал кўтарган ва муассаса кириш эшигини синдирган. 

Ўша куни бемор соат 23:00 атрофида яқин қариндошлари қатъий талаби асосида уйига чақалоғи билан бирга қониқарли аҳволда олиб кетилган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда раис пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслигини айтди'ning rasmi

    Жамият10.10.2024 19:29

    Қашқадарёда раис пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслигини айтди

    У фуқароларни мажбурий меҳнатга ундагани учун 18,7 млн сўм жаримага тортилди.

    'Сентябрда пойтахтдаги ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархи 2,8 фоизга ошди'ning rasmi

    Жамият10.10.2024 19:18

    Сентябрда пойтахтдаги ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархи 2,8 фоизга ошди

    Тўлиқ таъмирланган хонадонларники эса 1,4 фоизга кўтарилди.

    'Саломатлик учун жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар импортини чеклаш зарур'ning rasmi

    Жамият10.10.2024 18:40

    Саломатлик учун жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар импортини чеклаш зарур

    Ўзбекистон Экологик партияси фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар импортини чеклаш зарурлигини таъкидлади.

    'Тошкентда мушукни деразадан ташлаб юборган ўқитувчи 375 минг сўм жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият10.10.2024 16:41

    Тошкентда мушукни деразадан ташлаб юборган ўқитувчи 375 минг сўм жаримага тортилди

    Ўқувчилар синфхонага мушук олиб кирган, бироқ ўқитувчи уларни чалғимасин, дея деразадан отиб юборган.

    'Пахта теримига мажбурлаш билан боғлиқ ҳолатлар назоратга олинди'ning rasmi

    Жамият10.10.2024 16:38

    Пахта теримига мажбурлаш билан боғлиқ ҳолатлар назоратга олинди

    Сенатнинг Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияси бундай ҳолатлар зудлик билан ўрганилишини билдирди.

    '9 ойда қанча ипотека кредитлари ажратилгани маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият10.10.2024 16:33

    9 ойда қанча ипотека кредитлари ажратилгани маълум қилинди

    Ипотека кредити олганларнинг 63 фоизи эркаклар, 37 фоизи хотин–қизлар ҳиссасига тўғри келган.