АсосийЖамият

Олимпиада ғолибларининг мукофотлари ва совғалари даромад солиғидан озод этилади

Бу тартиб 2025 йил 1 январдан амал қилади.

'Олимпиада ғолибларининг мукофотлари ва совғалари даромад солиғидан озод этилади'ning rasmi

Фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

“Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-346-сон) кўра, 2025 йил 1 январдан: 

  • нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган терма жамоалар раҳбарларини жамоанинг натижасига қараб рағбатлантириш тартиби жорий этилади;
  • асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий ва республика босқичларида ҳамда халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади.

2025 йил 1 декабргача:

  • халқаро ва маҳаллий фан олимпиадалари натижаларининг доимий статистикасини юритиш, онлайн фан олимпиадаларини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда олимпиадалар иштирокчиларининг маълумотлар базасини шакллантириш имконини берувчи электрон платформа яратилади;
  • Ўзбекистонда ўтказиладиган буюк алломалар номи билан аталадиган халқаро фан олимпиадалари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириладиган, маҳаллий ва хорижий ўқувчиларнинг ушбу олимпиадаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишларини таъминлайдиган махсус сайт ишга туширилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Уста деҳқонларга  субсидия ажратилади'ning rasmi

    Жамият 15.05.2025 21:51

    Уста деҳқонларга субсидия ажратилади

    Ҳукумат қарори билан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    'Президент Туркия вице-президентини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 15.05.2025 20:12

    Президент Туркия вице-президентини қабул қилди

    Президент Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди.

    'Давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар 4,8 каррага қимматлашдими?'ning rasmi

    Жамият 15.05.2025 19:46

    Давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар 4,8 каррага қимматлашдими?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ойдинлик киритди.

    'Фишинг ва спам – бугунги кундаги энг хавфли фирибгарлик шаклларидан бири'ning rasmi

    Жамият 15.05.2025 18:50

    Фишинг ва спам – бугунги кундаги энг хавфли фирибгарлик шаклларидан бири

    2023 йилда фишинг билан боғлиқ жиноятлар орқали дунёдаги йирик компаниялар миллиардлаб доллар зарар кўрган.

    'Долларнинг расмий курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият 15.05.2025 16:04

    Долларнинг расмий курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Миллий сут маҳсулотлари платформаси ишга туширилади'ning rasmi

    Жамият 15.05.2025 13:13

    Миллий сут маҳсулотлари платформаси ишга туширилади

    Лойиҳани амалга ошириш даври 7 йил этиб белгиланди.