АсосийЖамият

Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди

Мазкур тартиб қандай муносабатларни тартибга солади?

'Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 9-октябрда “Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 652-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан тасдиқланган қоидалар тақсимлаш электр тармоқларидан оқилона ва шаффоф фойдаланиш орқали барча иштирокчиларга тенг шарт-шароитлар яратиш, тақсимлаш тизимини хавфсиз ва ишончли эксплуатация қилиш ва уни ривожлантириш, якуний истеъмолчилар электр таъминотининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш, узилишларни олдини олиш ҳамда электр энергияси сифатини таъминлаш, истеъмолчиларнинг талабига жавоб берадиган электр энергиясини етказиб беришдаги муносабатларни тартибга солади.

Қоидалар тармоққа уланишга нисбатан қўлланиладиган қоидалар, тизимни тартиблаштириш бўйича зарур шартлар ва тартиб-таомилларни, кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини тақсимлаш тизимига интеграция қилиш билан боғлиқ муносабатларни ҳамда фавқулодда вазиятларда тизим ишончлилигини таъминлаш мезонларини белгилайди.

Шунингдек, тизимда ақлли тармоқлар ва замонавий инфратузилмани яратиш учун янги технологиялар ва инновацияларни жорий этиш юзасидан умумий талабларни ўрнатади.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги боғчада бола калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:27

    Тошкентдаги боғчада бола калтакланди

    Уни урган тарбиячига ҳайфсан берилди.

    'Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда

    Ялпи мажлиснинг кун тартибига ўзгартиришлар киритилди.

    'Андижонда зилзила қайд этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    Андижонда зилзила қайд этилди

    Зилзила маркази Марҳамат тумани.

    'Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:48

    Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

    Фуқаро декларацияланмаган пулларни курткасининг чўнтагида олиб ўтишга уринган.

    'Бугун ҳарорат 2 даража совуқ бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Бугун ҳарорат 2 даража совуқ бўлади

    21 декабрь кунги об-ҳаво прогнозлари эълон қилинди.