АсосийСИËСАТ

Тошкент вилоятида 2024—2026 йилларда 26 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда

Давлатимиз раҳбарига умумий қиймати 3,4 миллиард доллар бўлган 11 та лойиҳа тақдимот қилинди.

'Тошкент вилоятида 2024—2026 йилларда 26 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда'ning rasmi

Тошкент вилояти пойтахтга яқинлиги, юртимиз воҳалари ва халқаро йўлларни бир-бирига боғлаши билан улкан иқтисодий салоҳиятга эга. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Кейинги етти йилда ҳудудда қарийб 9,4 миллиард долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 143 мингдан ортиқ иш ўрни ва 5 миллиард долларлик экспорт имконияти яратилган.

Бу суръатни давом эттириб, 2024-2026 йиллар учун жами 26 миллиард долларлик 125 та лойиҳа режалаштирилган. Уларнинг 21 таси стратегик, 52 таси тармоқ, 52 таси ҳудуд лойиҳаларидир. Бу ташаббуслар натижасида 42 мингта иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбарига умумий қиймати 3,4 миллиард доллар бўлган 11 та лойиҳа тақдимот қилинди.

Уларга Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Саудия Арабистони, Россия, Озарбайжон каби мамлакатлар компаниялари ва маҳаллий тадбиркорлар инвестиция киритмоқда. Тўқимачилик, озиқ-овқат, тиббиёт, электротехника, энергетика, қурилиш материаллари, геология, хизмат кўрсатиш ва бошқа тармоқлардаги бу лойиҳаларда 23 мингта иш ўрни яратилади.

Масалан, Хитой инвесторлари билан ҳамкорликда Олмалиқ шаҳрида “Буюк ипак йўли” индустриал технопарки ташкил этилади. У ерда электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика каби йўналишларда 100 га яқин корхона жойлаштирилади. 3 мингта янги иш ўрни яратилиб, йилига 5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Зангиота туманида эса Жанубий Корея инвесторлари билан биргаликда жигар, бўғим, кўз ва мия фаолиятини даволашда қўлланиладиган дори воситалари ишлаб чиқариш ташкил этилади. У ерда 200 кишининг бандлиги таъминланади.

Президентимиз инвесторлар учун барча шароитларни яратиш, лойиҳаларнинг ҳар бир босқичини назорат қилиб, масалаларини ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 05:18

    Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери билан учрашди

    Mулоқот чоғида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича янги имкониятлар ҳам муҳокама қилинган.

    'БМТ расмийси Ўзбекистон делегацияси иштирокини юқори баҳолади'ning rasmi

    СИËСАТ 03.06.2026 06:28

    БМТ расмийси Ўзбекистон делегацияси иштирокини юқори баҳолади

    Унинг сўзларига кўра, комиссия сессиясида иштирок этаётган юқори даражадаги делегация ҳамда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштиришга бағишланган маъруза мазкур халқаро форумга тайёргарлик ишлари учун мустаҳкам асос яратади.

    'Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 03.06.2026 04:13

    Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди

    Қайд этилишича, суҳбат аввалида Феридун Синирлиўғли Ўзбекистонга яқинда амалга оширган ташрифи ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувини илиқ таассуротлар билан ёдга олган.

    'Мирзиёев кимё саноатидаги муаммоларни танқид қилди'ning rasmi

    СИËСАТ 02.06.2026 09:47

    Мирзиёев кимё саноатидаги муаммоларни танқид қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатида мавжуд муаммоларга эътибор қаратиб, сўнгги тўққиз йилда республика саноати ўртача 6,3 фоизга ўсган бўлса, кимё тармоғида бу кўрсаткич 3 фоизга ҳам етмаётганини қайд этди.

    'Ўзбекистон делегацияси БМТ комиссияси сессиясида биринчи бўлиб миллий маъруза билан чиқди'ning rasmi

    СИËСАТ 02.06.2026 03:56

    Ўзбекистон делегацияси БМТ комиссияси сессиясида биринчи бўлиб миллий маъруза билан чиқди

    Австрия пойтахти Вена шаҳрида БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтмоқда.