АсосийЖамият

Меҳмонхонада содир бўлган ёнғин ўчирилди

Miran меҳмонхонаси биносидаги ёнғинни ўчиришга 14 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи жалб қилинди.

'Меҳмонхонада содир бўлган ёнғин ўчирилди'ning rasmi

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Миробод тумани ҳудудида жойлашган меҳмонхонада ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдириб, ёнғин ўчирилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 16 октябрь куни соат 17:17 да Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шахрисабз кўчасида жойлашган меҳмонхоналардан бирининг реконструкция қилинаётган биносини том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 14 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:24 да етиб бориб, ёнғин соат 18:19 да қуршаб олинган ва соат 19:16 да бартараф этилди.

Маълум бўлишича, Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзoқов ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва прокуратура раҳбарияти воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни бартараф этиш жараёнини тўлиқ назорат қилган.

“Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар

    'Маоши кам фуқаролар даромад солиғидан озод этилиши керак'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:40

    Маоши кам фуқаролар даромад солиғидан озод этилиши керак

    ЎзЛиДеП илгари сураётган бу таклиф қонун нормасига ҳар томонлама мос келади.

    'Зироат Мирзиёева “Ёш фермер” лойиҳаси доирасида Нукусда бўлиб ўтаётган “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалида қатнашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:57

    Зироат Мирзиёева “Ёш фермер” лойиҳаси доирасида Нукусда бўлиб ўтаётган “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалида қатнашди

    Тадбирда Eco-schools Uzbekistan лойиҳасининг асосий рамзи бўлмиш Яшил байроқ тантанали равишда кўтарилди.

    'ССВ тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича хабар беришни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:46

    ССВ тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича хабар беришни сўради

    Вазирлик маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланишини билдирди.

    'Андижонда Spark ва Damas тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:41

    Андижонда Spark ва Damas тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

    Машиналар ёниб кетган ва яна 2 киши касалхонага ётқизилган.

    'Қашқадарёда 400 кг истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:24

    Қашқадарёда 400 кг истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    'Тошкент марказидаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:03

    Тошкент марказидаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди

    Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.