АсосийЖиноят

Марғилонда 1,4 млрд сўмлик ноқонуний дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди

“Neufol-C” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

'Марғилонда 1,4 млрд сўмлик ноқонуний дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди'ning rasmi

Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.С. ва М.С. “Пичоқчи” МФЙ ҳудудидаги хонадонида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган, давлат реестрида қайд этилмаган умумий баҳоси 1,4 млрд сўмлик 3 990 қути жами 19 950 дона “Neufol-C” номли дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган А.А. ва бошқалар хорижда ишлаб чиқарилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 500 қути “NEUFOL-C” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 21 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди'ning rasmi

    Жиноят 15.11.2024 14:20

    Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди

    Вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.

    'Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 20:36

    Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди

    Қарши аэропортида божхоначилар 116 дона қадимий тангани Россияга олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди.

    'Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 18:00

    Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди

    Наманганда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди.

    'Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 10:16

    Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди

    Иш доирасида Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган.

    'Тошкентда наркотик тарқатган “закладчик”лар ушланди'ning rasmi

    Жиноят 13.11.2024 20:38

    Тошкентда наркотик тарқатган “закладчик”лар ушланди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 07.11.2024 09:58

    Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди

    Ноқонуний гуруҳ аъзоларига тегишлилиги бўйича 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.