АсосийСпорт

Ўзбекистонда ҳарбийлар ўртасида илк бор ўтказилган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида якунланди

Ўзбекистон терма жамоаси 42-Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медали билан якунлади.

'Ўзбекистонда ҳарбийлар ўртасида илк бор ўтказилган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида якунланди'ning rasmi

Ўзбекистонда ҳарбийлар ўртасида илк бор ўтказилган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида якунланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти darakchi.uz'га хабар берди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Халқаро ҳарбий спорт кенгашининг 2024 йил учун календар режасига мувофиқ, 16 октябр куни пойтахтимизнинг “Юнусобод” спорт мажмуасида Ўзбекистонда илк бор ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича 42-жаҳон чемпионати бошланди.

Мудофаа, Спорт, Маданият ва Ташқи ишлар вазирликлари, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу чемпионатда дунёнинг 30 та мамлакатидан 400 га яқин ҳарбий спортчилар, делегация раҳбарлари ва ҳакамлар, шунингдек, Халқаро дзюдо федерацияси вакиллари ва қатор мартабали меҳмонлар ташриф буюрган.

Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг), Абдураҳим Нутфуллаев (-66 кг), Нигина Сапарбаева (-63 кг) кумуш, Лазиза Ҳайдарова (-48 кг), Баҳром Ботуров (-60 кг) ва Нилуфар Эрмаганбетова (-57 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди. 

Дунё биринчилигининг биринчи кунида дзюдочиларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза, жами 8 та медал қўлга киритишди. Иккинчи кунги беллашувларда эса ҳарбий спортчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш медалга эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 42-Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медали билан якунлади.

Олтин медал 

-52 кг: Гулҳаё Жўраева

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

-81 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев  

-100 кг: Рустам Шораҳматов 

+100 кг: Шоҳрух Бахтиёров 

Кумуш медал 

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова

-63 кг: Нигина Сапарбаева

-66 кг: Абдураҳим Нутфуллаев

-81 кг: Мусо Собиров 

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Бронза медаллар  

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова

-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова

-60 кг: Баҳром Ботуров

Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик ҳарбий дзюдочилар 1-ўринда кетмоқда. Ундан кейинги поғонани 3 та олтин медали билан Мўғулистон ва 2 та олтин медал билан Франсия эгаллаган. Қозоғистон, Жазоир, Италия, Венгрия вакиллари эса ўз ҳисобига биттадан олтин ёзиб қўйди.

18 октябр куни бўлиб ўтган жамоавий баҳсларда Ўзбекистон аёллар жамоаси 1-ўринни, эркаклар жамоаси эса 2-ўринни қўлга киритди. Якуний натижалар қуйидагича:

Аёллар ўртасида

  Ўзбекистон жамоаси — 1-ўрин;

  Франсия жамоаси — 2-ўрин;

  Италия ва Мўғулистон жамоалари — 3-ўрин. 

Эркаклар ўртасида

  Мўғулистон жамоаси — 1-ўрин;

  Ўзбекистон жамоаси — 2-ўрин;

  Эрон ва Қозоғистон жамоалари — 3-ўрин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди'ning rasmi

    Спорт 21.11.2025 10:20

    “Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди

    “Манчестер Сити” жамоа етакчиси Фил Фоден билан амалдаги шартномани узайтириш учун яқин кунларда музокара бошлаши кутилмоқда.

    '“Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди'ning rasmi

    Спорт 19.11.2025 12:54

    “Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди

    Исмоилов ўз мурожаатида 3 йиллик меҳнати, жамоа билан ўтган синов ва қувончларни эслаб ўтди.

    'Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро'ning rasmi

    Спорт 19.11.2025 08:02

    Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Эронга қарши финалдан кейин жамоа ўйини, футболчиларнинг менталитети ва келгуси режалари ҳақида гапирди.

    'Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради'ning rasmi

    Спорт 18.11.2025 19:51

    Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради

    Шу тариқа бош мураббий Ислом Исмоилов шогирдларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланди.

    'Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади'ning rasmi

    Спорт 18.11.2025 13:52

    Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади

    Каннаваро шогирдлари Ал-Айнда халқаро турнир ғолиблиги учун курашади.

    'Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи'ning rasmi

    Спорт 17.11.2025 17:30

    Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи

    Португалия футбол федерацияси Криштиану Роналдунинг Ирландияга қарши ўйинда тўғридан тўғри қизил карточка олгани ортидан унинг ЖЧ–2026нинг илк ўйинида майдонга тушиши учун FIFAга расмий мурожаат тайёрламоқда.