АсосийЖамият

Россияда ота-она қаровисиз қолиб кетган андижонлик бола Ўзбекистонга қайтарилди

Бола ота-онасининг яқин қариндошига ишончномаси асосида кетган, аммо ушбу ишончнома Россияда юридик кучга эга бўлмаган.

'Россияда ота-она қаровисиз қолиб кетган андижонлик бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Новосибирск вилояти бўйича вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кузатувида Андижон вилоятида яшовчи вояга етмаган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди.

Мазкур ҳолатга кўра, бола ота-онасининг яқин қариндошига ишончнома асосида Россия Федерациясига борган бўлиб, аммо ушбу ишончнома Россия ҳудудида юридик кучга эга эмаслиги сабабли вояга етмаган фуқаро ота-онаси қаровисиз қолган деб эътироф этилган. 

Шу муносабат билан, 2002 йил 7 октябрда қабул қилинган Минск конвенсияси доирасида вояга етмаган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилиши лозимлиги белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил давомида 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик вояга етмаган фуқаролар ватанга қайтарилиб, уларнинг ота-оналари ёки яқин қариндошлари қарамоғига топширилди. 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан хорижда қийин вазиятга тушган болаларни ватанга қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда бўлажак куёв келиннинг уйини сотиб юбориб, қочиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:59

    Тошкентда бўлажак куёв келиннинг уйини сотиб юбориб, қочиб кетди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.

    'Telegram'да аёллар номидан аккаунт очиб фирибгарлик қилган эркак ушланди'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 21:55

    Telegram'да аёллар номидан аккаунт очиб фирибгарлик қилган эркак ушланди

    Фирибгар iPhone телефонларини арзон нархларда сотишини айтиб, фуқаролардан олдиндан пул олган.

    'Ўзбекистонда қуриладиган турар жой мажмуалари номи фақат ўзбек тилида бўлади'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 20:28

    Ўзбекистонда қуриладиган турар жой мажмуалари номи фақат ўзбек тилида бўлади

    Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан турар жой номлари давлат тилида бўлади ҳамда давлат тили қоида ва талабларига риоя этган ҳолда ёзилади.

    'Энди йўлдош алоқа тармоқ операторлари 5 йиллик солиқ имтиёзларига эга бўлади'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 19:04

    Энди йўлдош алоқа тармоқ операторлари 5 йиллик солиқ имтиёзларига эга бўлади

    Қарорга кўра, улар ҚҚС, мол-мулк, ер ҳамда фойда солиғидан озод қилинади.

    'Метрода йигитларга пранк қилган блогер қиз иши судга оширилди'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 18:28

    Метрода йигитларга пранк қилган блогер қиз иши судга оширилди

    Қиз аввал ҳам шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар содир этган, шундан сўнг у билан профилактик суҳбат ўтказилганига қарамай , ҳолатдан тўғри хулоса чиқармаган.

    'Олмалиқда шогирдларини калтаклаган мураббий иши ИИБга топширилди'ning rasmi

    Жамият 23.10.2025 15:20

    Олмалиқда шогирдларини калтаклаган мураббий иши ИИБга топширилди

    Олмалиқ шаҳридаги нодавлат спорт клубида мураббий томонидан вояга етмаган икки шогирдига нисбатан жисмоний куч ишлатилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.