АсосийСиёсат

Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан воз кечди

Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров молия ташкилотлари ва давлатларга давлат қарзини “яшил” ташаббусларга айирбошлашни бир неча бор таклиф қилганди.

'Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан воз кечди'ning rasmi

Туркия Қирғизистоннинг мамлакат олдидаги ташқи қарзидан кечди, деди президент Садир Жапаров 5 ноябрь куни Бишкекда Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокарадан сўнг.

"Ҳурматли президент Эрдоғанга Қирғизистон Республикасининг Туркия Республикаси олдидаги ташқи қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида қабул қилинган қарор учун алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман", — деди у.

Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Орунбековнинг аниқлик киритишича, қарз миқдори 58,8 миллион долларни ташкил этган ва у "яшил иқтисодиёт" лойиҳаларини амалга ошириш эвазига ҳисобдан чиқарилган.

Эрдоған 4 ноябрь куни давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди. У 6 ноябрь куни Бишкекда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этади. Йиғилишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Финляндия президенти Ўзбекистонга келади'ning rasmi

    Сиёсат 19.10.2025 11:19

    Финляндия президенти Ўзбекистонга келади

    Александр Стубб 30-31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

    'Президент касаба уюшмалари вакиллари билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 17.10.2025 12:18

    Президент касаба уюшмалари вакиллари билан учрашди

    Давлат раҳбари касаба уюшмаларининг кўп миллионли аъзоларига ҳурматини билдириб, инсон меҳнати ва унинг қадри ҳар қандай бойликдан устун эканини таъкидлади.

    '2028 йилда Самарқандда Халқаро астронавтика конгресси бўлиб ўтади'ning rasmi

    Сиёсат 16.10.2025 23:16

    2028 йилда Самарқандда Халқаро астронавтика конгресси бўлиб ўтади

    Шавкат Мирзиёев янги иқтисодий имкониятларни аниқлашга қаратилган космик лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

    'Мирзиёев янги халқаро аэропорт қурилишини бошлаб берди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2025 19:51

    Мирзиёев янги халқаро аэропорт қурилишини бошлаб берди

    Давлат раҳбари Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди ҳамда мазкур улкан мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган маросимда иштирок этди.

    'Президент Тошкент вилоятидаги шоли майдонига борди'ning rasmi

    Сиёсат 15.10.2025 18:55

    Президент Тошкент вилоятидаги шоли майдонига борди

    Вилоятда жорий йил ҳосили учун 8,7 минг гектар шоли экилган.