АсосийДунё

Трамп атрофида кимлар лавозимга келиши очиқланди

Дональд Трамп номзодларни кўриб чиқмоқда.

'Трамп атрофида кимлар лавозимга келиши очиқланди'ning rasmi

Трамп АҚШ Давлат котиби лавозимига сенаторлар Марко Рубио ва Билл Хагерти, шунингдек, собиқ миллий разведка директори вазифасини бажарувчи Ричард Гренелл номзодлар сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Politico ёзмоқда.

Хабарларга кўра, бу ҳақда Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Роберт OʼБрайен консерваторлар билан тушлик пайтида гапирган.

Изоҳланишича, Гренелл сал аввал Трамп ва Зеленскийнинг учрашувида иштирок этган эди. У Украинадаги урушни фронт чизиғини музлатиш ва Украинанинг НАТОга қабул қилинишини тўхтатиш орқали якунлаш тарафдори сифатида танилган.

Хагерти эса Украинага ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши овоз берган.

    Бошқа янгиликлар