АсосийЖамият

“Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш” ўтмайди!”

Бугундан кучга кирадиган ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар бўйича Қонун юзасидан Кадастр агентлиги раҳбари аҳолига мурожаат билан чиқди.

'“Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш” ўтмайди!”'ning rasmi

 2024 йилнинг 5 август санасида давлат раҳбари ватандошларимиз учун муҳим бўлган Қонунни имзолади.

Бугун 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради. 2024–2025-йиллар учун тасдиқланган режа-график асосида маҳаллаларда кадастр ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланади.

Шу муносабат билан Кадастр агентлиги директори Фаррух Пулатов фуқароларга мурожаат билан чиқди!

"Қонун кучга кириш санасида сизга мурожаат қилишимдан мақсад “огоҳликка” чақиришдир!

Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган “уддабуронлар” ҳам йўқ эмас.

Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!

Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.

Иккинчидан, хатловдан кейин “E’TIROF” дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.

Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда  эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.

Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

Мазкур Қонуннинг адолатли ва самарали ижро этилиши барчамизга бирдек боғлиқ эканлигини ёддан чиқармайлик", - дейилади мурожаатда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Иссиқхоналарга табиий газ бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:10

    Иссиқхоналарга табиий газ бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас

    Жамоатчилик фаоллари Тошкент туманидаги 26 та иссиқхона газ бўлишига қарамасдан нега кўмир, ўтин ва ҳашак ёқаётгани билан чиқизмоқда.

    'Наманганда 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:25

    Наманганда 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош қилинди

    Цехда электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ток трансформатор қасддан узиб қўйилган.

    'Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун “Ижтимоий такси” транспорт хизмати йўлга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун “Ижтимоий такси” транспорт хизмати йўлга қўйилди

    Пилот лойиҳа ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч харакатида, эшитишида муаммолари бўлган болаларга қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

    'Биологик фаол қўшимчалардан одамлар соғлиги янада ёмонлашгани қайд этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:08

    Биологик фаол қўшимчалардан одамлар соғлиги янада ёмонлашгани қайд этилди

    Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётган биологик фаол қўшимчалар, суртмалар ва дамламалардан огоҳлантирмоқда.

    'Ўзбекистонда боғча ва мактаблар учун бюджетдан 4 трлн сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:38