АсосийЖамият

Марказий банк октябрь ойида еттита банкка нисбатан жарима қўллади

МБнинг Банк назорати қўмитаси томонидан октябрь ойидаги йиғилишларида 32 та масала кўриб чиқилди.

'Марказий банк октябрь ойида еттита банкка нисбатан жарима қўллади'ning rasmi

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан октябрь ойидаги йиғилишларида 32 та масала кўрилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 16 та масала кўрилган. Шунингдек:

  • кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (4 та);
  • микромолия ташкилотларига берилган лицензияларни қайта расмийлаштириш (1 та);
  • микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатига олиш (3 та);
  • тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқишга доир (8 та) масалалар кўрилди.

Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликлар учун 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди. 

Шунингдек, 2 та тўлов ташкилоти ва 2 та тўлов тизими оператори томонидан тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги ҳамда 4 та тижорат банкида хавфсизликни таъминлаш ва автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотларни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишда хатоликларга йўл қўйилганлиги сабабли уларга нисбатан чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жаҳон банки ўзбекистонликлар шароитини яхшилаш учун 250 млн доллар ажратди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2025 20:25

    Жаҳон банки ўзбекистонликлар шароитини яхшилаш учун 250 млн доллар ажратди

    Дастур жами 3,6 миллион аҳоли яшайдиган 16 та стратегик муҳим туман ва шаҳарни қамраб олади.

    'Бекободда ИИБ ходими ЙТҲда одам ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2025 17:44

    Бекободда ИИБ ходими ЙТҲда одам ўлимига сабаб бўлди

    Айрим манбаларда марҳумнинг жасадини Сирдарёга оқизиб юборилгани айтилмоқда.

    'Ўзбекистонда доллар курси яна ошди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2025 16:35

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Марказий банк 16 декабрдан амал қиладиган хорижий валюталарнинг янги расмий курсларини эълон қилди.

    'Ўзбекистон 2027-йилги U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2025 16:11

    Ўзбекистон 2027-йилги U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди

    2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича Президент қарори қабул қилинди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БМТнинг Цивилизациялар альянси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2025 14:40

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БМТнинг Цивилизациялар альянси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    Жидда шаҳрига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовнинг расмий сафари доирасида қатор муҳим учрашувлар ташкил этилди.

    'Қорақалпоғистонда ис газидан уч киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2025 14:38

    Қорақалпоғистонда ис газидан уч киши ҳалок бўлди

    Фожиа 13 декабрь куни Хўжайли туманининг “Саманкўл” ОФЙ Қамисшоли аҳоли пункти Фахрийлар кўчасида жойлашган ижарадаги уйда содир бўлган.