АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Путинга қўнғироқ қилди. У билан Россия-Украина урушини тезроқ тугатишни муҳокама қилди. Трамп Вашингтоннинг “Европадаги муҳим ҳарбий иштирокини” эслатиб, Россия президентини кескинлашувдан сақланишга чақирган, дея хабар тарқатдиТhe Washington Post.
"Украина ҳукумати Трамп ва Путин ўртасидаги суҳбат ҳақида огоҳлантирилган ва Киев бунга эътироз билдирмаган", деб ёзади нашр.
Reuters хабарига кўра, ушбу телефон мулоқотидан бир кун олдин Трамп Украина президенти Володимир Зеленский билан ҳам гаплашган ва Киевни қўллаб-қувватлашга ваъда берган.