АсосийСпорт

Икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова аэропортда тантанали кутиб олинди

Афруза ўтган йилги чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолиб бўлиб, жаҳон чемпионига айланган Ўзбекистондаги илк аёл шахматчи бўлган.

'Икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова аэропортда тантанали кутиб олинди'ning rasmi

Бразилияда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидагиFIDE жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсларида муддатидан олдин чемпион бўлган спортчимиз Афруза Ҳамдамовани Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов ва Шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев иштирокида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Афруза 10 та партияда 9,5 очко тўплаган (9 та ғалаба, 1 дуранг) ва охирги турда қанақа натижа кўрсатишидан қатъий назар, бирорта рақиби унга ета олмаслиги аниқ эди.

Афруза ўтган йилги FIDE жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритганди ва жаҳон чемпионига айланган Ўзбекистондаги илк аёл шахматчи бўлганди.

15 ёшли ҳамюртимиз энди икки карра жаҳон чемпионига айланди.

    Бошқа янгиликлар