АсосийЖамият

Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор ходим ушланди

Ҳолатга Коррупция агентлиги муносабат билдирди.

'Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор ходим ушланди'ning rasmi

Бугун Фарғона вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг комплаенс-назорат бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушганлиги тўғрисида хабарлар бергандик. Ҳолат юзасидан Коррупция агентлиги муносабат билдирди. 

Хозирда мамлакатимизда кенг кўламли аксилкоррупсия ислоҳотлари ўтказиб келинаётган бир вақтда бундай ҳолат содир этилганлигини қабул қилиб бўлмайди. 

Асосий вазифаси коррупсияга қарши курашиш сиёсатини шакллантириш бўлган орган сифатида Коррупсияга қарши курашиш Агентлиги томонидан давлат идоралари ва ташкилотларида коррупсияга қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилган. 

Хусусан, ташкилотлардаги комплаенс-назорат тузилмаларининг мақоми ва маъсулиятини ошириш мақсадида, ушбу тузилмалар ходимларини тўғридан-тўғри Коррупсияга қарши курашиш агентлиги бўйсинувига ўтказиш масаласи шулар жумласидандир. 

Шуни алохида айтиб ўтиш керакки, коррупсияга қарши курашиш Ўзбекистонда устувор йўналишлардан бири ҳисобланади ва бундан буён ҳам бу ишлар изчил давом эттирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар