АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Оқ уйда амалдаги президент Жо Байден билан учрашди.
Учрашувда Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилганган.
"Мен Байденнинг фикрини билмоқчи эдим ва у буни менга айтди. Бундан ташқари, биз Яқин Шарқ ҳақида кўп гаплашдик. Мен унинг ҳолатимиз ва бу борадаги фикрларини билмоқчи эдим. У буни баҳам кўрди", — дея изоҳ берган Трамп.
Трампнинг сўзларига кўра, у ва Байден бир-бирларини кўрганидан хурсанд бўлган ва инаугурациядан олдин яна учрашишни режалаштирган.
"Овал кабинет жуда ҳам чиройли ва мен у ерга қайтиб боришни интиқлик билан кутаман", — дея қўшимча қилди Трамп.
Шунингдек, Трамп янги маъмурият учун кадрларни саралаш жараёнига изоҳ берар экан, "барчаси муаммосиз" кетаётганини айтди.