Жиззах вилояти ИИБ хабарига кўра, жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 19:30 ларда Бахмал тумани ҳудудидан ўтган “Ғаллаорол-Бахмал-Супа-Зомин” 4Р-41 йўлининг 29 км.да Бахмал тумани Қутлуғобод МФЙ Калтатой қишлоғида яшовчи, 1991 йилда туғилган А.О “Кобальт” русумли, автоуловини Ўсмат йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар, Ўсмат ШФЙда яшаган, 2011 йилда туғилган И. М ва унинг синглиси, 2020 йилда туғилган И.К ларни уриб юбориб,йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Оқибатда опа-сингиллар турли тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан гумонланувчи О.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди ва 117-модда 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонага жойлаштирилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда