АсосийЖамият

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи сайёҳлик поезди Тошкентга етиб келди

Поезд "Олмаота – Туркистон – Тошкент – Олмаота" йўналишида йўлга чиққан.

'Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи сайёҳлик поезди Тошкентга етиб келди'ning rasmi

Олмаота шаҳридан йўлга чиққан Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи сайёҳлик поезди Тошкентга етиб борди, деб хабар беради "Дунё" АА .

Қозоғистоннинг "Kazinform" халқаро ахборот агентлигининг ёзишича, илк сайёҳлик поезди Ўзбекистон пойтахтида тантанали кутиб олинди. У "Олмаота – Туркистон – Тошкент – Олмаота" йўналишида йўлга чиққан.

Бунгача поезд йўловчилари Туркистонда бўлиб, Аристон бобо мақбараси, "Ҳазрат Султон" тарихий-маданий қўриқ-музейи, Марказий Осиёдаги энг йирик "Карвонсарой" сайёҳлик мажмуасига ташриф буюрди.

Энди улар икки кун давомида Ўзбекистон пойтахтининг диққатга сазовор жойлари, гўзал табиати, тарихий масканларини зиёрат қиладилар.

Йўловчиларга шаҳар бўйлаб ҳаракатланишлари учун махсус туристик автобус ажратилди. Туристик поезд саёҳати 20 ноябргача давом этди.

Маълум қилинишича "Олмаота – Туркистон – Тошкент – Олмаота" йўналиши бўйича илк тур пилот режимида амалга оширилди. Келажакда у ойига 1-2 марта амалга оширилиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар