АсосийЖамият

Энди жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

'Энди жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади'ning rasmi

Ҳукумат Қарори (774-сон, 21.11.2024 й.) билан Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Низом билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланди.

Низомга кўра, давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам — Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ давлат ҳисобидан тўлиқ ёки қисман кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам ҳисобланади.

Қуйидаги жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади:

➖кам таъминланган шахслар (фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар, маъмурий ишлар бўйича ариза берувчилар, маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар ҳамда жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек, маҳкумлар бўлса);

➖руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;

➖ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;

➖жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.

Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу шахслар томонидан маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда кўрсатилади.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида адлия бўлимига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади:

электрон шаклдаги мурожаатлар Ягона идентификация тизимидан (OneID) рўйхатдан ўтган ҳолда, “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали юборилади.

оғзаки ва ёзма мурожаатлар тегишли адлия бўлими томонидан мурожаат келиб тушган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмай тизимга киритилади.

Адвокатга белгиланган миқдорларда ҳақ тўланиши билан бирга хизмат сафари ва транспорт харажатлари адвокат шартнома тузган жойдан 50 км масофадан узоқ бўлган ҳудудда юридик ёрдам кўрсатилган ҳолларда қопланади.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда тунда “Spark” юқори тезликда “Epica”га урилиб, ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:21

    'Россияда қийин вазиятда қолган яна бир оила Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:29

    Россияда қийин вазиятда қолган яна бир оила Ўзбекистонга қайтарилди

    Оила боланинг ҳужжатлари бўлмагани сабабли ватанга қайтолмай юрган.

    'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    'Ички ишлар тизимида қатор ўзгаришлар'ning rasmi

    Жамият 24.11.2024 20:11

    Ички ишлар тизимида қатор ўзгаришлар

    Аҳроржон Адҳамов, Дониёр Тошхўжаев ҳамда Тимур Собиров лавозимидан озод этилди.

    'Дубайда 22 минг доллардан ортиқ қарз билан қийин аҳволда қолиб кетган юртдошимиз ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 24.11.2024 16:25

    Дубайда 22 минг доллардан ортиқ қарз билан қийин аҳволда қолиб кетган юртдошимиз ватанга қайтарилди

    У соғлигидаги муаммолар сабаб Дубайдаги шифохонада даво муолажаларини олган.

    'Шуҳрат Холмуҳаммедов Мудофаа вазири этиб тайинланди'ning rasmi

    Жамият 24.11.2024 16:13

    Шуҳрат Холмуҳаммедов Мудофаа вазири этиб тайинланди

    Холмуҳаммедов бундан аввал турли лавозимларда самарали ишлаб келган.