АҚШ Адлия вазирлиги Дональд Трампга нисбатан сайловга аралашиш ва махфий ҳужжатларни сақлаш бўйича жиноий ишлар тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақда хориж ОАВга асосланиб "zamon.uz" ёзмоқда.
Махсус прокурор Жек Смит суддан АҚШнинг ғалаба қозонган президенти Дональд Трампга қарши ишни тугатишни сўради. Бу ҳақида унинг ўзи 25 ноябрь, душанба куни маълум қилган.
Судя Таня Чуткан номига берган баёнотида Смит АҚШ Конституцияси судланувчининг инаугурациясидан олдин ишни тугатишни талаб қилишини тушунтирди. Ўша куниёқ Чуткан ишни расман тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, сайлов кампанияси вақтида Дональд Трамп Оқ уйга қайтиши биланоқ Жек Смитни ишдан бўшатишини айтганди.