АсосийЖамият

Тошкентдаги хонадонлардан бирида Янги йил байрамига аталган “пақилдоқлар” фош бўлди

Салкам 25 минг дона пиротехника воситалари сақланаётганлиги аниқланган.

'Тошкентдаги хонадонлардан бирида Янги йил байрамига аталган “пақилдоқлар” фош бўлди'ning rasmi

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага карши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Миллий гвардия ва ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ички ҳудуддаги ноқонуний айланмаси фош қилинди.

Пойтахтнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан тезкор кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам ноқонуний йўллар билан республикамизга олиб кирилган 205 та қоғоз қутида 2 турдаги пиротехника воситалари қонунга хилоф тарзда сақланаётганлиги фош бўлди.

Рангли тутун чиқарувчи ва учқун сачратувчи мазкур пиротехника воситаларининг умумий миқдори 24 минг 637 донани, қиймати эса  дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 737 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур пиротехника воситалари вақтинча сақловга олинди ҳамда  ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 80 дан зиёд божхона қонунбузилиши ҳолатларида 7,5 млн  донага яқин пиротехника воситаларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси мониторинг қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:20

    Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси мониторинг қилинади

    Корхоналарда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи ягона онлайн ахборот тизимига интеграция қилинмоқда.

    'Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:39

    Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди

    Солиқ қўмитаси Қурилиш вазирлиги иштирокида Қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи тадбиркорлар билан учрашди

    'Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:20

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди

    Яна 80 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

    'Ўзбекистонда "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" пайдо бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Ўзбекистонда "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" пайдо бўлади

    Коррупцияга қарши жорий этилаётган лойиҳа дастлаб Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах шаҳри ва Бухоро вилоятининг Вобкент туманида амалга оширилади.

    'Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм пулини қиморда ютқазиб қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм пулини қиморда ютқазиб қўйди

    Ҳисобчи сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали катта маблағни ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олган.

    'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02