АсосийЖиноят

Тошкент вилоятида бир оилани ўлдириб, ёқиб юборган эркак умрбодга қамалди

Қотил оиланинг қариндоши бўлган.

'Тошкент вилоятида бир оилани ўлдириб, ёқиб юборган эркак умрбодга қамалди'ning rasmi

Жорий йилнинг июль ойида Янгийўл туманида бир оиланинг барча  аъзолари ўлдирилиб, уйига ўт қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.

Вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг  2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган. Қотил (1995 й.т.) жабрланувчи эркак (марҳум) нинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталарида мавжуд бўлган қарз муносабати сабабли содир этганлиги маълум қилинган эди.  

Олий суд Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Тошкент вилоят судида З. С.га (эркак, 1995 йилда Наманган вилоятида туғилган) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Б. Розиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ З. С. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "а", "в", "ж", "з", "и" бандлари, 118-моддаси 1-қисми, 134-моддаси, 164-моддаси 3-қисми "в", "г" бандлари ва 173-моддаси 2-қисми "б" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда эркак хотини ва қизини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жиноят 25.11.2024 15:50

    Қашқадарёда эркак хотини ва қизини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди

    У 2006 йилдан буён вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турган.

    'Қобул Дусовга суд ҳукми эълон қилинди'ning rasmi

    Жиноят 22.11.2024 17:06

    Қобул Дусовга суд ҳукми эълон қилинди

    Унинг жиноят содир этишдаги айби далиллар билан тўлиқ исботланган.

    'Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят 22.11.2024 14:47

    Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    'Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди'ning rasmi

    Жиноят 15.11.2024 14:20

    Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди

    Вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.

    'Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 20:36

    Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди

    Қарши аэропортида божхоначилар 116 дона қадимий тангани Россияга олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди.

    'Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 18:00

    Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди

    Наманганда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди.