АсосийДунё

Таиланднинг жанубида сўнгги 30 йилдаги энг кучли сув тошқини кузатилмоқда

Ўзбекистон консулхонаси табиий офат ҳудудидаги ватандошлар билан алоқада бўлиб турибди

'Таиланднинг жанубида сўнгги 30 йилдаги энг кучли сув тошқини кузатилмоқда'ning rasmi

Таиланднинг жанубий ҳудудларида сўнгги 30 йил ичидага энг кучли сув тошқинлари кузатилмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА.

Бир неча кун давом этган кучли ёмғир оқибатида Таиланднинг 8 жанубий провинцияларининг кўплаб ҳудудларини сув босди, касалхоналар ёпилди, минглаб аҳоли ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Ҳудудда транспорт, жумладан поездлар қатнови бутунлай издан чиқди.

Сув сатҳи 1,5 метргача кўтарилган Сонгкла провинциясининг барча 16 та туманлари табиий офат зоналари деб эълон қилинди. Мазкур ҳудудда 49 минг хонадон сув остида қолди ва 95 мингдан ортиқ одам жабр кўрди. 2 та фуқаро вафоти қайд этилди.

Таиланд метеорология департаменти маълумотларига кўра, тўфон ва тошқинлар яқин кунларда тўхтамайди. Қироллик шарқий ҳудудлари ҳам кучли муссон ва ёғингарчиликка тайёрланиши лозимлиги билдирилди.

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси табиий офат ҳудудидаги ватандошларимиз билан алоқада бўлиб турибди. Ёрдамга муҳтож фуқароларга мазкур ҳудудни тарк этиш, уларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш бўйича консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Америка ҳақиқий банкротликка яқинлашмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:20

    Америка ҳақиқий банкротликка яқинлашмоқда

    Илон Маск АҚШ давлат қарзи ўсиб бораётганини айтди.

    'Германияда Европадаги энг қиммат арча ўрнатилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:33

    Германияда Европадаги энг қиммат арча ўрнатилди

    2024 та тилла тангадан ташкил топган ва тепасида битта йирик танга қўйилган ушбу ялтироқ кўргазма 2,4 миллион долларга баҳоланган.

    'Жанубий Корея мудофаа вазири истеъфога чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:13

    Жанубий Корея мудофаа вазири истеъфога чиқди

    Вазир фавқулодда ҳарбий ҳолат туфайли юзага келган барча тартибсизликлар учун жавобгарликни зиммасига олди.

    'Жанубий Кореяда мухолифат президентга импичмент эълон қилишга чақирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:22

    Жанубий Кореяда мухолифат президентга импичмент эълон қилишга чақирмоқда

    Фуқаролик ташкилотлари Жанубий Корея ҳукуматининг истеъфосини талаб қилмоқда.

    'Россияда ўзбекистонлик аёл бир ярим ёшли қизини қийноққа солгани аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:11

    Россияда ўзбекистонлик аёл бир ярим ёшли қизини қийноққа солгани аниқланди

    Аёлга умумий тартибли колонияда 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    'Жанубий Корея президенти импичментга дучор бўлиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:41

    Жанубий Корея президенти импичментга дучор бўлиши мумкин

    Ҳарбий ҳолат жорий этилгани ҳақидаги эълон ҳукумат йиғилишисиз эълон қилинган.