АсосийЖамият

Тиббиёт муассасаларида 37 мингдан ортиқ фуқарога кафолатланмаган хизмат кўрсатилгани аниқланди

Рақобат қўмитаси давлат тиббиёт муассасалари ва хусусий клиникалардаги ҳолатни ўрганди.

'Тиббиёт муассасаларида 37 мингдан ортиқ фуқарога кафолатланмаган хизмат кўрсатилгани аниқланди'ning rasmi

Рақобат қўмитаси томонидан республикамиз миқёсида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, Давлат тиббиёт муассасалари ва хусусий клиникаларда тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтказилганлиги ва улардан беморлар кўригида фойдаланилиш ҳолати ўрганилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Жумладан,

Қорақалпоғистон Республикаси мисолида,

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ўтказилганда, тиббиёт бирлашмаси томонидан метрология текширувидан ўтказилмаган жиҳозлардан кўрсатилган хизматлари учун истеъмолчилардан олинган маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилинганда, метрология текширишидан ўтказилмаган “Portativ EKG”дан 2024 йил апрел ойидан август ойигача бўлган муддат оралиғида 88 та истеъмолчилардан 2 640 000 сўм олинганлиги аниқланган.

Бухоро вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма томонидан Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан тиббий пуллик хизматлар нарх(тариф)ларини ўрганиш давомида тиббиёт маркази томонидан 2023-2024 йиллар давомида функционал диагностика бўлимида кўрсатилган хизматларда жами  152 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари амалда тўланмаган иш ҳақи меҳнат харажатлари ошириб киритиш эвазига 35 172 та истеъмолчилардан ортиқча олинганлиги ҳолатлари аниқланди. 

Сурхондарё вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма томонидан Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси 2024 йил январ ойидан октябр ойигача тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтказилганлиги ҳолати ва улардан беморлар кўригида фойдаланилиши орқали истеъмолчилардан олинган тўловлар маълумотларининг солиштируви асосида ўрганиш ўтказилди.

Олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, Олтинсой туман тиббиёт бирлашмасида истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлар ҳисобидан 398 нафар номуайян истеъмолчига 8 940 000 сўмлик 1 та хизмат тури бўйича беморларга  метрологик текширувдан ўтказилмаган тиббий синаш ва ўлчаш воситалари қўлланилган ҳолда хизматлар кўрсатилганлик ҳолатлари аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, хизмат кўрсатувчи Давлат тиббиёт муассасалари ва хусусий клиникалар томонидан (Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси, Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали ва “KARDIO-SONO MED SERVIS” МЧЖ) жами 37 мингдан ортиқ истеъмолчиларга кафолатланмаган хизматлар кўрсатилганлиги аниқланган.

 Аниқланган ҳолатлар юзасидан, Рақобат қўмитаси томонидан  “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 12, 19, 20, 21 ва 27 моддалари талаблари бузилиш аломатлари билан хизмат кўрсатувчи тиббиёт масканларга нисбатан, қонунбузилиш ҳолатининг бартараф этилиш ва ортиқча олинган пул маблағларни истеъмолчиларга қайтариш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Халқаро атом энергияси агентлиги бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 22:29

    Президент Халқаро атом энергияси агентлиги бош директорини қабул қилди

    Учрашувда амалий шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш истиқболлари атрофлича кўриб чиқилди.

    'Драматург ва ёш режиссёрлар учун мукофот таъсис этилади'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 21:52

    Драматург ва ёш режиссёрлар учун мукофот таъсис этилади

    Президент қарори билан театрларнинг аҳамиятини ошириш бўйича яна бир қатор шароитлар яратидмоқда.

    'Доллар курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 16:21

    Доллар курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Бир кунда пропаннинг биржадаги нархи деярли 4 фоизга ошди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 14:30

    Бир кунда пропаннинг биржадаги нархи деярли 4 фоизга ошди

    2 декабрь куни суюлтирилган газ нархи 3,9 фоизга ошиб, бир тоннаси учун 7,7 млн сўмдан ортиқни ташкил этди.

    '84 нафар болага президент совғалари топширилди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 14:16

    84 нафар болага президент совғалари топширилди

    “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан жойларда сектор раҳбарлари, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари, маҳалла “еттилик”лари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда байрам тадбирлари ташкил этилди.

    'Тошкентда автобусдаги аёлнинг юзига туфлаган эркакка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 13:21