АсосийДунё

Токиода тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилмоқда

Янги тартиб оилага вақт ажратиш ва туғилиш даражасини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда

'Токиода тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилмоқда'ning rasmi

Япония пойтахти Токиода оилага вақт ажратиш ва туғилиш даражасини ошириш учун тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилади.

Бунда ходимлар нафақат ҳафтасига тўрт кун ишлаши, балки болалар парвариши учун қисман таътил ҳам олиши ҳам мумкин бўлади. 

«Аёллар фарзанд кўриш ёки бола тарбиялаш ишлари деб ўз карерасини қурбон қилмасликлари учун иш шаклини мослаштиряпмиз», — деган Токио губернатори Юрико Коикэ.

Ушбу янги тартиб 2025 йилнинг апрель ойидан бошлаб амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар