АсосийДунё

Башар Асад оиласи билан Россиядан бошпана топди — ОАВ

Аввалроқ Сурия президенти ўтирган самолёт авиаҳалокатга учрагани тахмин қилинаётган эди.

'Башар Асад оиласи билан Россиядан бошпана топди — ОАВ'ning rasmi

Сурия президенти Башар Асад оиласи билан бирга Россияга учиб келган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар тарқатди.

Дастлабки тахминларга кўра, Россия Сурия собиқ президенти ва унинг оиласига бошпана тақдим этган.

Кеча, 8 декабрь тонгида Сурия президенти Башар Асад Дамашқни номаълум йўналишда тарк этган эди. Турли манбалар у ўтирган самолёт уриб туширилгани ва Асад ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқатди. 

Айни пайтдаги маълумотларга кўра, Асад Сурияни Россия самолётида тарк этган, Россия авиабазаси жойлашган Латақиядан учган самолёт транспондерини ўчирган ва фақат қўниш арафасида уни ёққан бўлиши мумкин. Ҳозирча Асад ва унинг оиласининг Россияда экани ҳақидаги хабарларга Кремль муносабат билдирмади.

    Бошқа янгиликлар