Сурхондарё вилоятида 18 ёшли йигит ўз поччасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Аниқланишича, судланувчи йигит опаси, синглиси, холаси ва поччаси билан бирга яшаб келган. Кунларнинг бирида почча уйга маст ҳолатда кириб келган. Суд ҳужжатларига кўра, дастлаб эркак йигитни қўли билан бўғган, сўнг йигит поччасига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказган. Оқибатда эркак воқеа жойида вафот этган.
Суд мажлисида йигит поччаси унга ва оиласига доимий равишда тазйиқ ўтказиб келганини айтган ва айбига қисман иқрор бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида мазкур жиноят юзасидан суд иши кўриб чиқилди ва судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 7 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.