Туркия Суриянинг янги ҳукуматига 300 минг кишилик мунтазам армия тузишда ёрдам беради. Уни шакллантиришда туркиялик ҳарбий маслаҳатчилар ва мутахассислар иштирок этади. Бу ҳақда Turkiye газетаси хабар берди.
“Мақсадимиз – бир йил ёки бир ярим йил ичида 300 минг кишилик армия тузиш, мамлакат ичидаги қийин вазият ва Исроил таҳдиди буни заруратга айлантирмоқда”, деди араб республикасининг янги раҳбарияти вакили, генерал Аҳмад Усмон.
Унинг сўзларига кўра, дастлабки босқичда 70-80 минг кишидан иборат қуролли кучлар ўзаги шакллантирилади ва энг қисқа вақт ичида уларнинг сони 150-200 мингга етказилади. “Тузиладиган армия Идлибдан “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ, Россия Федерациясида тақиқланган) гуруҳидан 40 мингга яқин иштирокчи, 50 минг СХА аскарлари (Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия халқ армияси), шунингдек, режим [собиқ президент Башар Асад] жиноятларига алоқадор бўлмаган ҳарбийлар ва разведка ходимларидан иборат бўлади. Туркиянинг ушбу босқичда ҳарбий ёрдами алоҳида аҳамиятга эга, деди Усмон.
Turkiyeнинг маълумотларига кўра, турк ҳарбий контингенти Суриядаги бешта муҳим нуқталарга жойлаштирилади.