АсосийЖамият

Хитойдан Тошкентга йўлга тушган юк поезди муддатидан 5 кун аввал етиб келади

Поезд Ўзбекистон пойтахтига одатдагидек 8-10 кунда эмас, балки 5-6 кунда етиб келиши кутилмоқда.

'Хитойдан Тошкентга йўлга тушган юк поезди муддатидан 5 кун аввал етиб келади'ning rasmi

2025 йилдаги Хитой-Европа юк поездининг биринчи рейси 1 январь куни Сиань халқаро порти (Шэньси провинцияси) станциясидан Тошкентга жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Хитойнинг "Синьхуа" ахборот агентлиги маълумотларига кўра, бу Хитой-Европа йўналиши бўйича халқаро темир йўл юк ташишлари доирасида Сиань шаҳридан Тошкентга биринчи тезюрар поездининг ишга туширилишидир.

Маиший техника, тўқимачилик, кимё маҳсулотлари юкланган 50 та стандарт контейнерли поезд Хитой-Қозоғистон чегарасидаги "Хоргос" назорат-ўтказиш пункти орқали давлат чегарасини кесиб ўтиб, Ўзбекистон ҳудудига етиб боради.

"Хитой темир йўл корпорацияси ва бошқа темир йўл ва божхона идоралари билан ҳамкорлик туфайли Сиань шаҳридан Тошкентга юк поезди қатнови вақти 8-10 кундан 5-6 кунгача қисқарди", - таъкидлади Сиань шаҳри эркин савдо портини қуриш ва эксплуатация қилиш компанияси бош директори Юань Сяоцзюнь агентликка берган интервьюсида.

Сиань шаҳридаги "Чаньба" халқаро порти маъмурияти маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида Хитой-Европа юк поездлари орқали Сиань шаҳридан Марказий Осиё йўналишида жўнатилган стандарт контейнерлар сони 69 минг 655 тани ташкил этиб, йиллик ҳисобда 49,8 фоизга ошган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда “мусоровоз“ ва “Nexia-3” иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 13.03.2025 21:17

    Сирдарёда “мусоровоз“ ва “Nexia-3” иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Айни вақтда ҳодиса жойида ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    'АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият 13.03.2025 20:45

    АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Ташқи ишлар вазирлиги огоҳлантиришида нималар назарда тутилган?

    'Ўзбекистон Президентининг Францияга давлат ташрифи якунланди'ning rasmi

    Жамият 13.03.2025 19:28

    Ўзбекистон Президентининг Францияга давлат ташрифи якунланди

    Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

    'Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди'ning rasmi

    Жамият 13.03.2025 18:43

    'Биз соғинган баҳор келди!'ning rasmi

    Жамият 13.03.2025 16:53

    Биз соғинган баҳор келди!

    Баҳорнинг илк кунларидан фотолавҳа

    'Тошкентга трамвай ҳаракати қайтарилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 13.03.2025 16:25

    Тошкентга трамвай ҳаракати қайтарилиши кутилмоқда

    Трамвай тизимини амалга ошириш бўйича Франция билан "йўл харитаси" имзоланди.