АсосийДунё

Тайванлик собиқ 7 нафар ҳарбий Хитой фойдасига жосусликда гумон қилинмоқда

Уларга қўпорувчилик фаолиятини молиялаштириш учун жами 90 минг доллардан ортиқ пул ўтказилган.

'Тайванлик собиқ 7 нафар ҳарбий Хитой фойдасига жосусликда гумон қилинмоқда'ning rasmi

Прокуратуранинг фикрича, Хитой разведка хизматлари тайванлик собиқ ҳарбийларга қўпорувчилик фаолиятини молиялаштириш учун жами 90 минг доллардан ортиқ пул ўтказган

Тайван прокуратураси 7 нафар истеъфодаги ҳарбий зобитни Хитойдан пора қабул қилиш ва Пекиннинг сиёсий манфаатларини илгари суриш ҳамда оролга эҳтимолий босқин уюштирилган шароитда Хитой қўшинларини қўллаб-қувватлаш учун жангари гуруҳлар тузишни режалаштиришда айблади. Бу ҳақда Taipei Times нашри хабар берган

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ раҳбари, 62 ёшли Тайван армия академияси битирувчиси Чу Хонжи бўлиб, у 2019 йилда Тайвандаги ҳарбий хизматдан истеъфога чиққач, Хитойга кетган ва у ерда Халқ озодлик армиясига офицер сифатида ёлланган. 

Чу Тайванда жосуслик тармоғини ташкил этишга ва оролда Пекин манфаатларини илгари суришга қаратилган сиёсий фаолиятни бошлашга рози бўлган. У “Қайта тиклаш учун иттифоқ” партиясини тузди, унинг шиори “Хитой халқини қайта итклаш, барча халқлар учун тинчлик ва бахт улашиш” бўлган.

Прокурорларнинг фикрича, Хитой разведка идоралари унинг қўпорувчилик фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан фаол ва истеъфодаги Тайван ҳарбийларини ёллаш ва хитойпараст сиёсий кучларни илгари суришни талаб қилиб, Чунинг ҳисобига жами 90 минг доллардан ортиқ пул ўтказган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг айтишича, гумонланувчилар снайперлар билан бирга жосуслик тармоқлари ва ҳарбийлаштирилган гуруҳларни, шунингдек, Тайванга хайрихоҳ амалдорлар ва сиёсатчиларни Хитой армияси бостириб кириши мумкин бўлган вақтда йўқ қилиш учун ҳарбий “ўлим гуруҳларини” ташкил этган.

Маълумки, Хитой бостириб киришидан хавотир олган Тайван ўз мудофаа қобилиятини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

                                         Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.