АсосийДунё

Ёнғинлар ядровий ҳужумдан кўра кўпроқ зарар келтирди - Дональд Трамп

Калифорниядаги ёнғинлардан кўрилган зарар 150 миллиард долларга баҳоланмоқда.

'Ёнғинлар ядровий ҳужумдан кўра кўпроқ зарар келтирди - Дональд Трамп'ning rasmi

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Лос-Aнжелесдаги шиддатли ўрмон ёнғинлари атом бомбаси етказган зарардан кўра кўпроқ вайронагарчиликларга сабаб бўлганини айтиб, жабрланган ҳудудларда ҳалок бўлганларнинг ҳақиқий сони ҳозирги қурбонлар сонидан анча юқори бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирди. 

Душанба куни Aмериканинг News Max кабел янгиликларига берган интервюсида, Трамп Лос-Aнжелесдаги вайронкор ўрмон ёнғинларида ҳалок бўлганлар сони кескин ошишини тахмин қилди, чунки маҳаллий ҳукумат вайроналарни очиш учун жасадни ҳидлаб топадиган итларни олиб келмоқда. 

“Менимча, ёнғин ядровий зарбадан ҳам кўра кўпроқ зарар келтирган. Мен ҳеч қачон бунга ўхшаш вазиятни кўрмаганман. Кўплаб чақирим ҳудуд шунчаки ёниб кетди. Ҳеч нарса омон қолмади”, деган Трамп ўз интервьюсида. 

Ўтган ҳафта бошланган улкан ўрмон ёнғинлари қуруқ чўл ҳавосини олиб юрадиган бўронли шамоллар туфайли юзага келган. Лос-Aнжелес округи тиббиёт идораларининг маълумотларига кўра камида 24 киши ҳалок бўлган. 

Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом бу ёнғинларни АҚШ тарихидаги энг йирик табиий офат деб атади. Ёнғинлар оқибатида 10 мингдан ортиқ бино вайрон бўлган ва 34 мингдан зиёд хонадон электр энергиясиз қолган. Шунингдек, сув таъминотида муаммолар кузатилмоқда, бу эса ёнғинни ўчириш ишларини қийинлаштирмоқда. Президент Жо Байден Калифорнияга олти ой давомида тўлиқ молиявий ёрдам кўрсатишга ваъда берди. 

Қайд этиш жоиз, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Калифорниядаги ёнғинлар етказган моддий зарарни ўзига хос тарзда баҳолаган. 

Калифорниядаги ёнғинлардан кўрилган зарар 150 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу эса Вашингтоннинг Киевга “оқизган” пуллари ҳажми билан деярли тенг, деган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия дипломатиясининг 2024-йилдаги якунларига бағишланган матбуот анжуманида.

                                      Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар