Лавров Европа Иттифоқи ва АҚШни Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик сулҳига эришишдаги муваффақиятни ўзлаштиришда айблади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатларини Aрманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчликка эришишга қўшган ҳиссасини бўрттириб кўрсатишда айблади.
“Aфтидан, Aрманистон ва Озарбайжон тинчлик шартномаси бўйича амалда келишиб олган ва қолган иккита масалани четлаб ўтиш қийинлиги аниқ. Биз қарор қилишимиз керак: ёки ҳа, ёки йўқ. Ва кейин Европа Комиссияси ва Европа Иттифоқи яна “биз ҳозир келиб сизга ёрдам берамиз” деб гапира бошлайди. Аслида ҳужжатни қаерда имзолаш - Озарбайжон ва Aрманистоннинг суверен қароридир. Aммо Брюссел ва Вашингтоннинг ҳам бунга гўёки ҳисса қўшганларини намойиш этишга уринишлари яна бир бор ким хўжайин эканлигини кўрсатиш истагидан далолат беради”, деди Лавров.
Лавровнинг сўзларига кўра, Жанубий Кавказ минтақа давлатларининг ўзлари яқин қўшнилари билан барча муаммоларни ҳал қилишга мажбур бўладиган даражага келиши муқаррар. Ҳозирда бу ёндашув Россия, Озарбайжон, Туркия ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланмоқда, деди россиялик вазир.
Абдуллоҳ Саййид