Бугун, 15 январь куни ахборот агентликлари хабарига кўра, Жанубий Корея расмийлари мамлакатнинг вақтинчалик лавозимидан четлаштирилган президенти Юн Сок Ёлни шахсий қўриқчиларининг қаршиликларига қарамай, қароргоҳида ҳибсга олди.
Юннинг ўзи ҳибсга олинганидан кейин “қонун устуворлиги бутунлай барбод бўлганини” айтди, деб хабар бермоқда АП.
Полиция маълумотларига кўра, ҳибсга олиш учун сўнгги ҳафталарда Юн яшаган виллага 3000 дан ортиқ полициячи юборилган. Юннинг қароргоҳи ёнида унинг юзлаб тарафдорлари ва партиядошлари ҳам тўпланишган.
Аввалроқ Юнни ҳибсга олишга уриниш 3 январь куни қилинган, бироқ кейин президент қўриқчиларининг қаршилиги туфайли у муваффақияцизликка учраган.