АсосийДунё

“Юннинг ҳибсга олиниши демократияни тиклаш йўлидаги “биринчи қадам” — Жанубий Корея партия етакчиси

Президент Юн Сок Ёл иккинчи уринишда ҳибсга олинди.

'“Юннинг ҳибсга олиниши демократияни тиклаш йўлидаги “биринчи қадам” — Жанубий Корея партия етакчиси'ning rasmi

Жанубий Корея Депократик партияси етакчиси президент Юннинг ҳибсга олинишини демократияни тиклаш йўлидаги “биринчи қадам” деб атади

Жанубий Кореядаги асосий мухолифат - Демократик партия етакчиси чоршанба куни президент Юн Сук Ёлнинг терговчилар томонидан ҳибсга олиниши мамлакат конституциявий тузуми ва демократияни тиклаш йўлидаги “биринчи қадам” эканлигини айтди. Корея Республикасининг Yonhap янгиликлар агентлиги шу ҳақда маълум қилган.

"(Бу) конституциявий тузум ва демократияни тиклаш ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги биринчи қадамдир", деган депутат Пак Чан Дай партия қонунчилари йиғилишида. Депутат Юнни 3 декабр куни ҳарбий ҳолат эълон қилиши орқали конституция ва қонунларни бузганликда айблаб, уни “жиддий жиноятчи” деб атади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни терговчилар томонидан иккинчи уринишда ҳибсга олинди. Президент қароргоҳидаги кўп соатлик қаршиликлардан сўнг терговчилар бу сафар Юнни Коррупция бўйича тергов бюроси биносига олиб келишнинг уддасидан чиқишди. Терговчиларнинг Президентни ҳисбга олиш бўйича биринчи уриниши январ ойи бошида муваффақиятсиз кечган эди.

Аввалроқ Юн Сок Ёл қисқа видеомурожаат тарқатган, унда уни ҳибсга олиш ноқонуний эканлигига ишонишини, аммо қон тўкилишини олдини олиш учун терговчилар ва полицияга бўйсунишга қарор қилганини маълум қилган.

Декабр ойи бошида Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниб кўрди, шундан сўнг парламент уни исёнга уринишда айблаб, импичмент эълон қилди.

Юн парламент унга импичмент эълон қилиш учун овоз берган 14 декабрдан бери президентлик ваколатларидан маҳрум этилган. Бироқ уни лавозимидан четлаштиришдан олдин импичмент Конституциявий суд томонидан тасдиқланиши керак. Суд қарор қабул қилмагунича, Юн Сок-Ёл расман президент бўлиб қолаверади.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:07

    Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди

    Ҳудудда ҳаво ҳарорати айрим жойларда 45 даражадан ошиб кетмоқда.

    'Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:43

    Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади

    Асосий эътиборни ҳужжатларсиз ишлаётган мигрантларни ёллаётган иш берувчиларга қарши курашга қаратмоқда.

    'Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:36

    Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда

    Эбола вируси тарқалиши оқибатида вафот этганлар сони 204 нафарга етди.

    'Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади

    27 июль куни мессенжер рекорд даражада – 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади.

    'Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади

    Дания миллий почта оператори “Post Nord” рақамлаштиришга ўтиш жараёнида қоғоз хат етказиб берилишини бутунлай чекламоқчи.

    'Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас

    Украина Президенти Владимир Зеленский тинчлик шартномаси бўйича музокаралар 90 фоиз якунланганини, бироқ Киев фақат кучли ва адолатли ҳужжатни имзолашини маълум қилди.