АсосийЖиноят

Самарқандлик наркожиноятчилар 16 йилга қамалди

Улар тожикистонлик нарокуръерлар етказиб берган “опий” моддасини чегарадан олиб ўтаётганда қўлга тушган.

'Самарқандлик наркожиноятчилар 16 йилга қамалди'ning rasmi

Наркожиноятчилар 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари darakchi.uz’га хабар берди. 

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 2005 й.т. Д.А. ҳозирда жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратиб олинган шахснинг топшириғига кўра,Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикент туманига бориб, наркосавдогардан аввалдан 100 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишилган 20 кг. 747 гр. “опий” моддаси учун 20 минг АҚШ доллари беради.

Сўнгра, гиёҳвандлик воситасини “ўзбек-тожик” давлат чегарасига яқин бўлган жойга етказиб бериши кераклигини айтиб, Ўзбекистонга қайтади.

Орадан бир кун ўтиб, Д.А. ўзининг жиноий шериги бўлган Тожикистон Республикасифуқароси, 1995 й.т. С.М. билан айланма йўллар орқали Панжикент туманига боради ва келишилган манзилга нарокуръерлар етказиб берган 20 кг. 747 гр. “опий” гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олиб, Ўзбекистон ҳудудига қайтиб ўтган вақтларида, қўлга олинади.

Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилган тергов жараёнларидаушбу ноқонуний ишга Ургут туманида яшовчи, 1992 й.т. Ж.Р. ҳам алоқадорлиги маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан фуқаролар Д.А. ва С.М.лар Жиноят Кодексининг 25,273, 223 ва 246-моддалариданазарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири 16 йил 6 ой муддатга, фуқаро Ж.Р. эса Жиноят Кодексининг 28,25,273 ва 28,246-моддалари билан айбдор деб топилиб, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Гулистон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 09.01.2025 17:50

    Гулистон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари 9 йилга қамалди

    У хитойлик инвесторларни чув туширганликда айбланмоқда.

    'Чегарадан тўппонча ва ўқ олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди'ning rasmi

    Жиноят 08.01.2025 15:15

    Чегарадан тўппонча ва ўқ олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди

    Юк автотранспорт воситасида 1 дона “Stalker S84” номли 4 ярим мм калибрли пневматик тўппонча ва 1 500 дона ўқ борлиги аниқланган.

    'Кичик ёшдаги қиз онаси томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жиноят 08.01.2025 13:21

    Кичик ёшдаги қиз онаси томонидан калтакланди

    Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, 7 январь куни бола вафот этган.

    'Сурхондарёда қизига тан жароҳати етказган онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жиноят 27.12.2024 16:32

    Сурхондарёда қизига тан жароҳати етказган онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Турмуш ўртоғи аёли билан бирга яшамаётганини айтиб, қонуний чора кўришни сўраган.

    'Четдан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жиноят 25.12.2024 14:57

    Четдан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

    Улар афғонистонлик наркосавдогарлар томонидан юборилганлиги маълум бўлди.