АсосийЖамият

Қаршидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди

1 нафар ходим лавозимидан озод этилди, 9 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари “Интизомий кенгашлар” томонидан кўриб чиқилди.

'Қаршидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари томонидан 2024 йилда Қашқадарё вилоятида жойлашган вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасалари ҳамда махсус қабулхоналарга мониторинг ташрифлари амалга оширилган бўлиб, унда бир қатор камчиликлар аниқланган эди. Хусусан, Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси, Қарши ва Косон туманлари ички ишлар бўлимларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида шахсларни сақлаш шароитлари белгиланган меъёрий талабларга жавоб бермаслиги кузатилганди. Камераларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги, шу билан бирга табиий ва сунъий ёруғлик тизими, санитария-гигиена ҳолати, ҳаво алмаштириш тизими талаб даражасида эмаслиги каби қатор камчиликлар қайд этилди.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича Омбудсман томонидан Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритилди. Маълум қилинишича, тақдимнома асосида айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар бошланган. Жумладан, вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги камераларни кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарли табиий ва сунъий ёруғлик билан таъминлаш, иситиш ҳамда бошқа тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Қарши туман ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилиб, сақланаётган шахслар капитал таъмирланган Касби туман ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонасига кўчирилди.

Омбудсман тақдимномасида билдирилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этмаган ходимларга нисбатан хизмат текширувлари ўтказилиб, 1 нафар ходим лавозимидан озод этилди ва 9 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари “Интизомий кенгашлар” томонидан кўриб чиқилди.

Айни пайтда вазирлик томонидан вақтинча сақлаш ҳибсхоналари шароитларини яхшилаш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда. Камералар ва ювиниш хоналарини керакли жиҳозлар билан таъминлаш ва санитария талабларига мувофиқлаштириш ишлари давом этмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тожикистондан Ўзбекистонга гиёҳвандлик воситаси олиб кирган шахслар қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:35

    Тожикистондан Ўзбекистонга гиёҳвандлик воситаси олиб кирган шахслар қамалди

    Наркожиноятчилар 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

    'Шаҳрисабзда канализация қудуғида қолиб кетган ишчилар қутқариб олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:04

    Шаҳрисабзда канализация қудуғида қолиб кетган ишчилар қутқариб олинди

    Аввал “Қашқадарё сув таъминоти” АЖнинг бир ишчиси қудуқни тозалашга тушган ва кўп сув ютиши натижасида тоби қочиб, чиқа олмай қолган. Шериги ҳам ёрдам бериш мақсадида тушиб, у ҳам қолиб кетган.

    'Бугун Ўзбекистоннинг иккита вилоятида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:21

    'Дубайнинг илғор ечимлари Янги Тошкентга жорий этилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 15.01.2025 21:23

    Дубайнинг илғор ечимлари Янги Тошкентга жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон Президенти БАА Вице-президенти, Бош вазири билан учрашди.

    'Ўзбекистонда космик фаолият тўғрисидаги қонун қабул қилинди'ning rasmi

    Жамият 15.01.2025 20:24

    Ўзбекистонда космик фаолият тўғрисидаги қонун қабул қилинди

    Қонундан кўзланган мақсад мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳисобланади.

    'Ислом цивилизацияси марказида хорижий ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият 15.01.2025 18:52

    Ислом цивилизацияси марказида хорижий ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди

    Учрашувда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташқи қисми дизайни ҳамда Имом Бухорий инновацион музейининг контентини яратиш бўйича муҳокама ўтказилди.