"Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров Ўзбекистонда барча ташқи ёзувлар, эълонлар ва кўрсатмалар ўзбек тилида бўлиши шартлигини қайд этди.
Фақат зарур ҳолларда улар бошқа тилларда ҳам такрорланиши мумкин.
"Энг муҳим миллий қадрият бўлган ўзбек тилига бўлган муносабатимиз тубдан ўзгариши керак. Биринчи навбатда, тадбиркорлар, мулкдорлар ва давлат бошқаруви органлари ўзбек тилига ҳурмат кўрсатиб, қонунга риоя қилишда намуна бўлиши керак. Жамият бу масалада принципиал бўлиши керак," — дейди А.Қодиров.