АсосийЖамият

“М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган

Энергетика вазирлиги Бойсун туманидаги “М-25” кони ҳудудида юзага келган вазият бўйича тарқалган видеоларга изоҳ берди.

'“М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган'ning rasmi

Вазирлик Матбуот хизматининг маълум қилинишича, “М-25” кони ҳудудида кичик ҳажмда тўпланган газни хавфсиз ёқиш ишлари олиб борилмоқда. Кон ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган.

Бугунги кунда 2024 йил сентябрь ойида метан эмиссияси содир бўлган қудуқ ўрнида объектни консервация қилиш бўйича режалаштирилган ишлар олиб борилмоқда ва бу ерда доимий мониторинг юритиляпти.

604-сонли қудуқда тозалаш ишлари олиб борилаётганда қудуқдан олис ҳудудларда ер юзасига яқин жойлашган бўшлиқлар ва коллекторлардаги микро ёриқларда кичик ҳажмдаги газ тўпланган.

Айни пайтда ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат. 

“Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.

Режалаштирилган консервация ва профилактика ишлари мазкур технологик жараённинг ўзига хос хусусиятларини тушунмайдиган одамлар бошқача талқин қилиши мумкин бўлган бир қатор операциялардан иборат. Бунга ҳолат бўйича тарқалган видеолавҳа яхши мисол бўла олади”, – дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳисоб палатаси вазирлик ва идораларнинг 9,2 триллион сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирди'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 20:46

    Ҳисоб палатаси вазирлик ва идораларнинг 9,2 триллион сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирди

    Президент Ҳисоб палатаси томонидан амалга оширилган ишлар ва асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

    'Рақобат қўмитаси картошка нархларини ўрганмоқда'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 19:36

    Рақобат қўмитаси картошка нархларини ўрганмоқда

    Сал аввал Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини тўхтатган эди.

    '2025 йил учун пахта хом-ашёси хариди қоидалари ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 19:25

    2025 йил учун пахта хом-ашёси хариди қоидалари ўзгарди

    Энди пахтанинг бошланғич нархи Нью-Йорк биржасидаги фьючерс котировкаларидан келиб чиқиб белгиланади.

    'Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 19:20

    Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

    Статистика агентлиги батафсил маълумотларни маълум қилди.

    'Навоийда ЙПХ ходими 16 ёшли ҳайдовчи сабаб вафот этди'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 16:25

    Навоийда ЙПХ ходими 16 ёшли ҳайдовчи сабаб вафот этди

    Ҳайдовчи инспекторнинг тўхташ талабига бўйсунмай инспекторни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

    'Тошкент вилоятида ҳисобчи қарийб 2 млрд сўмни “еб юборди”'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 15:30

    Тошкент вилоятида ҳисобчи қарийб 2 млрд сўмни “еб юборди”

    У ўзи ишлаган корхоналарнинг электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланган.