АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни Ўзбекистонга келишга таклиф қилди

Мирзиёев Трампни президентлик лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.

'Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни Ўзбекистонга келишга таклиф қилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон АҚШнинг мамлакат мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолайди ва алоҳида қадрлайди.

“Сизнинг биринчи президентлик даврингизда Ўзбекистон—АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини таъкидлашни истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз”, дейилади президент мактубида.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева “Раҳбар аёллар мактаби” лойиҳаси очилишида қатнашди'ning rasmi

    Сиёсат 21.01.2025 11:38

    Саида Мирзиёева “Раҳбар аёллар мактаби” лойиҳаси очилишида қатнашди

    Мазкур лойиҳага Президент фармонига кўра асос солинган.

    'Ўзбекистондаги 230 та туғуруқхона 100 миллион долларлик тиббий ускуналар билан таъминланади'ning rasmi

    Сиёсат 21.01.2025 09:14

    Ўзбекистондаги 230 та туғуруқхона 100 миллион долларлик тиббий ускуналар билан таъминланади

    Президент шифокор ва ҳамшираларни қўшимча ўқитиш вазифасини қўйди.

    'Ўзбекистонда 2030 йилгача "яшил" лойиҳалар амалга оширилади'ning rasmi

    Сиёсат 20.01.2025 15:48

    Ўзбекистонда 2030 йилгача "яшил" лойиҳалар амалга оширилади

    Лойиҳалар Глобал экологик фонднинг 6,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

    'АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод Маркo Рубио Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 16.01.2025 17:14

    АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод Маркo Рубио Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини билдирди

    Рубио Россияга қарши санкциялар мавжудлигини Украина билан музокараларда “савдолашув” воситаси деб атади.

    'Шавкат Мирзиёев инвестиция режасини бажармаган ташкилот раҳбарларини жиддий огоҳлантирди'ning rasmi

    Сиёсат 16.01.2025 16:53

    Шавкат Мирзиёев инвестиция режасини бажармаган ташкилот раҳбарларини жиддий огоҳлантирди

    2025 йили 27 та туманда инвестицияни 200 млрд доллардан ошириш топширилди.

    'Президент Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевни лавозимидан озод этди'ning rasmi

    Сиёсат 16.01.2025 16:37

    Президент Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевни лавозимидан озод этди

    Бунга ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани сабаб бўлди.