АсосийЖамият

Ховосликлар ичаётган сув сифатсизми?

Ўтказилган дастлабки лаборатория таҳлиллари натижасида айрим кўрсаткичлар белгиланган меъёрлардан юқори эканлиги қайд этилган.

'Ховосликлар ичаётган сув сифатсизми?'ning rasmi

Ҳолат юзасидан Ховос тумани санитария-эпидемиология хизмати ва Сирдарё вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамкорлигида ўрганишлар ўтказилган. 

Натижада, “Ховособод”, “Гулбаҳор”, “Қаҳрамон”, “Мустақилликнинг 25 йиллиги”, “Оқчангал” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда уларнинг айрим кўчаларидаги хонадонлар ва мактабларда ичимлик сувининг сифатига доир текширувлар ўтказилган. 

Жумладан:
 • Тотувлик кўчаси, 45-уй,
 • Зомин кўчаси, 66-уй,
 • Гулбаҳор МФЙ, 6-сонли мактаб,
 • Нурчилар кўчаси, 12-уй,
 • “Мустақилликнинг 25 йиллиги” МФЙ, 17-мактаб,
 • Олчазор кўчаси, 32-уй,
 • Обод кўчаси, 36-уй.

Ўтказилган дастлабки лаборатория таҳлиллари натижасида айрим кўрсаткичлар белгиланган меъёрлардан юқори эканлиги қайд этилган. Шу асосда, Ховос тумани санитария-эпидемиология хизмати томонидан ишчи гуруҳи ташкил этилди ва юқорида қайд этилган ҳудудларда ичимлик суви тизимларини ювиш ва дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилган.

Кўрилган чоралардан сўнг, ушбу ҳудудлардан қайтадан намуна олиниб, лаборатория таҳлиллари ўтказилганда ичимлик суви сифати санитария-гигена талабларига тўлиқ жавоб бериши ва аҳоли томонидан фойдаланиш учун яроқли эканлиги тасдиқланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Иккита вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:21

    Иккита вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

    Қор кўчиши 23-27 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши билан боғлиқ.

    '40 та олий ўқув юртида штатлар 20 фоизга қисқариб, 30 та хизмат тури рақамлашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:16

    40 та олий ўқув юртида штатлар 20 фоизга қисқариб, 30 та хизмат тури рақамлашди

    Президент олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

    'Тошкентда миллий либосларда юрганлар рағбатлантирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:30

    Тошкентда миллий либосларда юрганлар рағбатлантирилиши мумкин

    Давлат идораларида миллий либосда юриш тавсия этилади, ҳар жума “Миллий либослар куни” деб белгиланади.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:55

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Японияда ўқиш, ишлаш ва яшаш ҳақида маълумот берувчи портал ишга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:29

    Японияда ўқиш, ишлаш ва яшаш ҳақида маълумот берувчи портал ишга тушди

    Миграция агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан Japan Career портали ишга туширилди.

    'Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:40

    Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади

    Президентининг 2025 йил 20 январдаги “Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди.