АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Унда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

'Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 23 январь куни Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти Антониу Кошта Европа Кенгаши раҳбари лавозимига сайлангани билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.

Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани ва барча устувор йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Турли даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувлар олиб борилмоқда. 2024 йилда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард евродан ошди, Европа компаниялари билан лойиҳалар портфели 30 миллиард еврога етди.

Ўтган йили ўта муҳим минерал ресурслар соҳасида стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди. Транспорт ва рақамли ўзаро боғлиқлик, "яшил" иқтисодиёт, маданият ва бошқа йўналишларда самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг тез фурсатда имзоланиши ўзаро муносабатларнинг бутун мажмуини ривожлантиришга жиддий туртки бўлишига ишонч билдирилди.

Ўзбекистон етакчиси ва Еврокенгаш раҳбари халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қўшма режалар муҳокама қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Малтанинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги Элчи тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 23.01.2025 21:56

    Малтанинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги Элчи тайинланди

    Икки давлат ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун ўзаро визасиз режим жорий қилиш тўғрисида Битим имзоланди.

    'Ўзбекистонда фуқароларга қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш имкони берилади'ning rasmi

    Сиёсат 23.01.2025 16:22

    Ўзбекистонда фуқароларга қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш имкони берилади

    Охирги икки йилда уй-жой қурилиши бўйича 5,5 мингдан зиёд қоидабузарлик аниқланган.

    'Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазирини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 22.01.2025 15:24

    Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазирини қабул қилди

    Учрашувда мудофаа идоралари ҳамкорлигини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

    'Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 22.01.2025 11:09

    Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди

    Президент Фармонига кўра Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    'Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни Ўзбекистонга келишга таклиф қилди'ning rasmi

    Сиёсат 21.01.2025 17:49

    Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни Ўзбекистонга келишга таклиф қилди

    Мирзиёев Трампни президентлик лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.